Samsung’нинг иккита – «лочинкўз салкам флагман» ва улкан батареяли ҳамёнбоп смартфони тайёр!

  •   DiMaX
  •  2263
  •  28.08.2019 12:16

Samsung’нинг иккита – «лочинкўз салкам флагман» ва улкан батареяли ҳамёнбоп смартфони тайёр!

Жанубий Кореялик техногигант яқинда Samsung Galaxy A30s ҳамда Galaxy A50s моделларини намойиш этган эди. Энди эса у яна иккита – Galaxy A70s ва Galaxy M30s смартфонларини тақдим этишга тайёргарлик кўрмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung яна Galaxy Fold учун буюртма ола бошлади!

Март ойида тақдим қилинган «оддий» Galaxy A70 (сотиб олиш) смартфони уч модулли камераси ҳамда катта экранга интеграция қилинган дактилоскопик датчиги билан Galaxy S10 (харид қилиш) флагманига яқин келиб қолган. Унинг янгиланган версияси – Galaxy A70s эса эса янада яхши бўлади; зеро, ушбу модел компаниянинг 64 мегапикселлик камера датчигига эга биринчи смартфонидир.

Galaxy A70s қурилмаси Snapdragon 675 ёки янги Snapdragon 730 процессори базасида ишлаши ҳозирча аниқ эмас, аккумулятори эса 4500 мА/соатлик бўлади. Куни кеча Wi-Fi Alliance сертификациясидан ўтказилганига қараганда, унинг намойиш санаси яқин.

ЎҚИНГ: Дроп-тест видеоси: Samsung Galaxy Note 10+ ҳамда iPhone XS Max’ни ерга ташлаб кўрамиз!

Шу йилнинг февраль ойида тақдим этилган Galaxy M30 модели эса «бели бақувват», яъни 5000 мА/соатлик аккумуляторга эга энг арзон Samsung смартфонидир. Унинг янгиланган версияси – Samsung Galaxy M30s эса ундан ҳам зўр – нақ 6000 мА/соатлик батарея билан таъминланяпти!

Шунингдек, унинг ташқи кўриниши ҳам кучли ўзгарган – бош камера модуллари тўртбурчак блокда жойлашган. Унинг асосий модули 48 мегапикселлик Samsung ISOCELL Bright GM1 бўлиб, қолган оптик датчиклар хусусиятлари ҳозирча номаълум.

Galaxy M30s олд камераси экран кемтигига жойланади, бармоқ изи сканери эса орқа панелга. Унинг «электрон юраги» эса Galaxy A50 (сотиб олиш) моделида қўлланган Exynos 9610 процессоридир.

Galaxy A70s нархи ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ, Galaxy M30s эса тахминан 200 АҚШ доллари атрофида баҳоланишини айтишмоқда. Terashop.uz онлайн дўконимизда эса турли русумлардаги Samsung телефонларини атиги 705 000 сўмдан бошланувчи нархларда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Огоҳ бўлинг! iPhone 7 ва Galaxy S8 соғлик учун хатарли бўлиши мумкин!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.