Samsung расман Galaxy S21’лар тақдимот кунини айтди – улардан бирини ютиб олиш мумкин! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1074
  •  04.01.2021 14:40

Samsung расман Galaxy S21’лар тақдимот кунини айтди – улардан бирини ютиб олиш мумкин! (+видео)

Samsung Electronics компанияси 2021 йилги биринчи Galaxy Unpacked тадбирини ўтказадиган кунни расман айтди. Унда кутиладиган асосий маҳсулотлар – Galaxy S21, Galaxy S21 Plus ҳамда S21 Ultra флагманларидир. Лекин аллақачон...

ЎҚИНГ: Galaxy S21 флагманини Samsung нақ $700 чегирма билан таклиф этяпти!

Samsung ушбу тадбирда смартфонлардан ташқари Galaxy Buds Pro русумли янги буткул симсиз қулоқчинни ҳам кўрсатиши кутилмоқда.

Расмий видеотизерга кўра, Galaxy Unpacked 2021 маросими 14 январь куни, Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади ва уни онлайн трансляция шаклида ўтказишади.

Видеороликда ва бошқа пресс-материалларда камера блоги кўрсатилаётганига қараганда, Samsung янги флагманларининг камера имкониятларига кўпроқ урғу беряпти.

Бундан ташқари, Samsung ўзининг Россиядаги сайтида «Келажакни қарши олиш»ни ва танловда иштирок этишни таклиф қилмоқда. Компаниянинг ваъда беришича, ушбу саҳифа орқали ўз электрон почта манзилини қолдириб, «янги Galaxy’нинг илк эгаларидан бири бўлиш» мумкин. Айни дамда Россияда бўлиб турган мухлисларимиз омадларини синаб кўрсалар арзийди; агар яқинларингиздан кимдир шу мамлакатда бўлса – унга мазкур хабарни етказиб қўйиш эсингиздан чиқмасин.

ЎҚИНГ: 2021 йилда Samsung'дан кутаётган 5 нарсамиз

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!