Samsung тўрт хил Galaxy A смартфонига Android 10 базасидаги One UI 2.0 тарқатяпти

  •   DiMaX
  •  2050
  •  14.03.2020 16:55

Samsung тўрт хил Galaxy A смартфонига Android 10 базасидаги One UI 2.0 тарқатяпти

Кейинги пайтларда смартфонсозлар ўз қурилмаларини операцион тизимнинг сўнгги версиялари асосидаги прошивкаларга тезроқ янгилаш масаласига жиддий эътибор бера бошлашган. Жумладан, айни шу масала бўйича аввал суст бўлган Samsung энди анча фаоллашиб қолган.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, ҳамёнбоп Galaxy A11 тақдим қилинди, лекин...

Жанубий кореялик техногигант кейинги бир ҳафта ичида ўрта нарх тоифасига мансуб тўртта русумдаги смартфони учун янги прошивкани тарқата бошлади. Булар қуйидаги моделлардир: Galaxy A70, Galaxy A70s, Galaxy A6 (2018) ҳамда оригинал форм-факторли Galaxy A80.

Ушбу смартфонлар учун тарқатилаётган апдейт файли анча салмоқли – салкам 3 гигабайт. У февраль ойи хавфсизлик патчларини, Android 10’нинг асосий ўзига хосликларини, ҳамда янги One UI 2.0 график қобиғини ўз ичига олган.

Янги прошивкалар ҳозирча Франция ва бошқа айрим Европа мамлакатларидаги фойдаланувчиларга юборилмоқда. Кейинроқ бошқа ҳудудлардаги смартфонларга ҳам бу апдейт келади, янгиланишларни текшириб туринг.

ЎҚИНГ: Арзон ва ҳамёнбоп Samsung смартфонлари ишқибозларига хушхабар бор!