Samsung’нинг навбатдаги арзон смартфонлари – Galaxy M51 ҳамда M31s ҳақида хушхабарлар бор!

  •   DiMaX
  •  1446
  •  22.05.2020 12:57

Samsung’нинг навбатдаги арзон смартфонлари – Galaxy M51 ҳамда M31s ҳақида хушхабарлар бор!

Жанубий кореялик корпорация арзон смартфонлар туркумида Galaxy M51 ва Galaxy M31s моделларини тайёрлаётгани маълум. Уларнинг ҳам, сиғимдор батареядан ташқари, нақ 128 гигабайтлик доимий хотира билан тақдим этилади.

ЎҚИНГ: Galaxy M51 ва Galaxy M31s арзон смартфонлари ҳам флагманча хусусиятга эга бўляпти

91mobiles ресурси уларнинг ҳар иккаласига оид янги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, Galaxy M31s моделини Samsung кейинги ҳафтада ёки июннинг бошидаёқ намойиш қилади. Galaxy M51 тақдимоти эса июнь ойи охирларига режалаштирилган.

Яна бир жиҳат – ушбу арзон смартфонларнинг иккаласи ҳам квадрокамерага эга бўлиб, асосий датчик сифатида 64 мегапикселлик Samsung ISOCELL GW1 сенсори қўлланади. Аайтиш керакки, аввалги хабарларда Galaxy M51 моделининг бош камераси уч модулли дейилаётган эди.

Смартфонларнинг иккаласи ҳам Android 10 операцион тизими базасидаги One UI 2.0 график қобиғи билан чиқарилади. Galaxy M51 моделининг дактилоскопи дисрлейга интеграция қилиниши ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung смартфонининг дактилоскопини икки карра тезлаштирамиз!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.