Samsung смартфонининг дактилоскопини икки карра тезлаштирамиз!

  •   DiMaX
  •  2114
  •  16.04.2020 16:21

Samsung смартфонининг дактилоскопини икки карра тезлаштирамиз!

Жанубий кореялик техногигантнинг аксарият замонавий смартфонларида дактилоскоп дисплейга интеграция қилинган. Лекин мазкур датчикнинг ишлаш сифати ва тезлигидан фойдаланувчилар ҳамиша ҳам рози эмас.

ЎҚИНГ: Samsung роса мақтаган арзон смартфон «ғишт»га айланиб қоляпти!

Тиниб-тинчимаган одамлар Samsung Galaxy смартфонларининг созламалари орқали улардаги дактилоскопнинг ишлаш тезлигини ошириш йўлини топишибди. XDA-Developers дастурчилар ҳамжамияти иштирокчилари буни синаб кўришган; айримларида мазкур сенсорнинг реакция тезлиги икки бараварга ошган бўлса, бошқаларида салгина тезлашган.

Нима бўлганда ҳам, буни сиз ҳам синаб кўришингиз мумкин. Бунинг учун қурилманинг созламаларини очиб, иловалар бўлими – «Apps» бандини очасиз. Юқори ўнг бурчакдаги меню тугмачасини босиб, тизим иловаларини кўрсатувчи «Show system apps» бандини танлайсиз. Шу ерда «com.samsung.android.biometrics.app.settings» бандини топиб танлайсиз. Очилган ойнадан «Battery» бўлимини босасиз.

Энди мазкур бўлимда аккумулятор ишлашини оптимизация қилувчи «Optimize battery usage» бандини танлаб, юқоридан очилувчи менюда «All» багди танланганига ишонч ҳосил қиласиз. Кейин яна «com.samsung.android.biometrics.app.settings» бўлимига кириб, ўнг томонидаги тугмачасини чапга суриш билан ушбу функциясини ўчириб қўясиз. Сўнг смартфонни бир ўчириб-ёқсангиз, бармоқ изи сенсорининг ишлаши тезлашганини сезасиз.

Дарвоқе, махфий созлама орқали ҳар қандай Android-смартфонни «учиб» ишлашга мажбурлаш, уларнинг бармоқ изи сканерига тезкор функциялар қўшиш, мазкур датчикни бир уринишдаёқ ишлайдиган қилиш, смартфоннинг олд камерасига виртуал фоточақноқ қўшиш усуллари ҳақидаги йўриқномаларимиз ҳам сизга маъқул келса керак.

ЎҚИНГ: Samsung иккита арзон ва «бели бақувват» смартфонини кучайтириб чиқарди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!