Шишали OnePlus 6 флагмани дарз кета бошлади

  •   Saroy
  •  1215
  •  12.07.2018 11:23

Шишали OnePlus 6 флагмани дарз кета бошлади

Reddit форумида OnePlus 6 флагмани устидан эгаларининг шикоятлари пайдо бўла бошлади. Чамаси, металл корпусдан шишали корпусга ўтиш смартфон учун фойдали бўлмаганга ўхшайди.

Гап шундаки,  OnePlus 6’нинг шишали орқа панелида дарз пайдо бўла бошлаган, энг қизиғи, ушбу хунук ҳодиса  барча смартфонларда айнан бир жойда, яъни овозни созлагич клавиши ёнида содир бўлган.

ЎҚИНГ:Янги OnePlus 6 флагмани: ранг кўр, ҳол сўр

Фойдаланувчиларнинг таъкидлашича, қурилма ерга тушиб кетмаган, устига устак, уларни ҳимоя ғилофида олиб юришган. Тўғри, айрим фойдаланувчилар смартфонини тушириб қўйганини тан олишди, лекин шунда ҳам бор-йўғи ўзларининг кроватидан тушиб кетган халос. «Менинг смартфонимда ҳам худди шундай ёриқ ва худди шундай жойда. Ҳеч қачон тушириб қўймаганман ва ҳар доим ғилофда олиб юрганман. Эҳтимол, бу шунчаки омадсиз чиққан партиядир?» — деб ёзади Kannahayabusa12.

ЎҚИНГ:OnePlus 6: iPhone X’га ўхшайди, лекин жуда арзон сотилмоқда

Ҳозирча OnePlus’дагилар ушбу шикоятларга ҳеч қандай муносабат билдирмаяпти, шу боис флагман эгаларидан янада эҳтиёткорроқ бўлиш талаб этилади.

Дарвоқе, смартфоннинг мустаҳкамлиги бўйича таниқли блоггер JerryRigEverything тест ўтказганди. Ўшанда OnePlus 6 ўзини жуда мустаҳкам гаджет эканлигини кўрсатганди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!