Сканернинг кераги йўқ – унинг вазифасини энди исталган Android-смартфон бажара олади!

  •   DiMaX
  •  5199
  •  16.10.2019 16:22

Сканернинг кераги йўқ – унинг вазифасини энди исталган Android-смартфон бажара олади!

Ҳозирда мобил сканер иловалари оммалашганлиги боис, ҳақиқий сканер қурилмалари фақат корхона-ташкилотларда қолган бўлса керак. Қуйида Android-смартфонга қўшимча илова ўрнатмасдан туриб ҳам матнларни сканерлаш усулини кўриб чиқамиз.

ЎҚИНГ: Исталган Android-смартфоннинг бармоқ изи сканерига тезкор функциялар қўшамиз

Бунинг учун сиз ўз смартфонингизга алоҳида дастурлар ўрнатишингиз ҳам шарт эмас. Гап шундаки, Android тизимли барча смартфонларга бошиданоқ ўрнатилган Google Drive (Google Диск) иловасининг ўзи ҳам матнларни сканерлашга қодир.

Буни қуйидагича амалга оширасиз:

1. Google Drive иловасини очасиз

2. Юқори чап бурчагидаги «+» тугмачасини босасиз.

3. «Сканировать» бандини танлайсиз.

Агарда сизнинг смартфонингизда Google Диск иловаси йўқ бўлса, уни мана бу ҳавола орқали ўрнатиб олсангиз ҳам бўлади.

ЎҚИНГ: 1 ноябргача смартфон олишга улгуринг, кейин IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш пулли бўлиб, нархлар ҳам ошади!