Смартфонларнинг энг оммалашган параметрларини биласизми?

  •   Saroy
  •  1668
  •  08.09.2018 16:42

Смартфонларнинг энг оммалашган параметрларини биласизми?

Машҳур AnTuTu бенчмарки Android базасида ишлайдиган смартфонларда энг кенг тарқалган параметрларни аниқлашга уриниб кўрди.

ЎҚИНГ:Ниҳоят, Xiaomi энг кучли процессорли энг арзон флагманини тақдим этяпти!

14,61 фоиз фойдаланувчи кўнглини 6 дюмли смартфонларга бераган,  диагонали 5,5 дюймли смартфонларга  12,75 фоиз фойдаланувчи, 6,2 дюймлисига 11,45 фоиз смартфон эгалари боғланган. Қарийб чорак фойдаланувчилар  (24,37%) Full HD (1080 x 1920 пикселли) форматидаги смартфонларни тутади.  17,19 фоиз фойдаланувчилар Full HD+ (2160 x 1080 пикселли) форматидаги ромсиз смартфондан фойдаланади. Қарийб 16 фоизи формати Full HD+ 2248 x 1080 пиксель ёки   2280 x 1080 пиксель бўлган қирқмаси бор экранли смартфонларни маъқул кўришади. Шу билан бирга, Android-смартфонларнинг ярми HD ёки ундан ҳам паст форматда ишлайди.

ЎҚИНГ:AnTuTu’да энг кучли, аммо арзон флагман – Xiaomi Pocophone F1’ни синаб кўришди! («жонли» видео)

Бундан ташқари, 73.8 фоиз Android-смартфонларда саккизядроли процессорлар жой топган бўлса, фақат 21,9 фоизи тўрт ядролида жавлон урмоқда. Смартфонларнинг 36,51 фоизида  тезкор хотира 6 ГБ, 31,7 фоизи эса 4 ГБ. Хотира сақлагич чиғимининг энг кенг тарқалгани  64 Гигабайтли.   

ЎҚИНГ:AnTuTu'да Xiaomi Pocophone F1 энг яхши натижани кўрсатди

61 фоиз смартфонлар Android Oreo бошқаруви остида ишлайди. Android Nougat улуши эса  24,07 фоизга етнг.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!