Смартфонни зарядлашдаги энг кенг тарқалган бу хатоликни сиз ҳам такрорлаяпсизми?

  •   DiMaX
  •  2531
  •  30.06.2021 12:40

Смартфонни зарядлашдаги энг кенг тарқалган бу хатоликни сиз ҳам такрорлаяпсизми?

«РИА Новости» нашри мамлакатнинг Миллий технологик ташаббуси EnergyNet инфратузилма маркази лойиҳа йўналиши раҳбари Борис Бокарев билан суҳбатлашган. Мутахассис унда смартфонларни қувватлашда кўпчилик йўл қўядиган хатоликни таъкидлаб ўтган.

ЎҚИНГ: Apple компанияси гаджетларни тўғри зарядлаш қоидаларини ошкор қилди

Бокаревнинг сўзларига кўра, смартфоннинг аккумуляторини 100% тўлдириш ҳам, қуввати буткул тугаб қолгунича зарядламай туриш ҳам нотўғридир. Бу ҳолатларнинг ҳар иккаласи ҳам батареянинг хизмат қилиш муддатини қисқартиради.

«Қурилмани иложи борича тўлиқ қувватсизлантириб, кейин токи аккумулятори буткул тўлгунича узмасдан қувватлашга қўйиш ҳақидаги маслаҳатлар – шунчаки маркетинг юришидир», дейди эксперт. Аввалроқ биз «Android’да батареяни калибрлаш» номли мақоламизда бу усулни ойда бир марта қўллаш мумкинлиги ҳақида ёзганмиз.

Мутахассиснинг таъкидлашича, аккумуляторнинг ишлаш муддати зарядлаш цикллари сонига боғлиқ. Зарядлаш цикли деганда батареянинг 90-100% гача тўлиши тушунилади. Смартфонлар ўртача ҳолатда 300-500 зарядлаш циклини ҳисобга олган ҳолда чиқарилади, шундан сўнг аккумулятор ўзининг ток сиғимини йўқотишни бошлайди.

Дарвоқе, яқиндагина биз жазирамада смартфонингизни асраш учун бешта маслаҳат ҳам эълон қилгандик.

ЎҚИНГ: Смартфон ва ноутбукни нотўғри қувватлаяпсиз, буни биласизми?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!