Snapdragon 855 чипли Redmi Pro 2 суратда: дактилоскопли дисплей, уч модулли асосий ва корпусдан чиқувчи олд камера!

  •   DiMaX
  •  911
  •  04.04.2019 12:34

Snapdragon 855 чипли Redmi Pro 2 суратда: дактилоскопли дисплей, уч модулли асосий ва корпусдан чиқувчи олд камера!

Redmi бренди энг илғор Андроид-процессор – Snapdragon 855 базасида ҳамёнбоп смартфон тайёрлаётгани ҳақида кўплаб маълумотлар тарқалмоқда. Сўнгги миш-мишларга қараганда, бу – Redmi Pro 2 флагмани бўлади.

ЎҚИНГ: «Жонли» фото: Xiaomi раҳбари Snapdragon 855 чипли Redmi флагмани билан «қўлга тушди»!

Шунингдек, ушбу смартфоннинг олд камераси корпуснинг ичидан – юқори қиррасидан чиқадиган бўлади. Хитой манбаларидан бири Redmi Pro 2’нинг рендер суратини эълон қилди – унда мазкур флагман дизайнининг асосий хусусияти акс эттирилган:

Агарда ушбу маълумот рост бўлиб чиқса, у ҳолда Redmi Pro 2 модели «хитойча Apple»нинг корпусдан чиқувчи камерага эга илк смартфони бўлади. Юқоридаги расмда ёзилганига қараганда, унинг оптик модули 48 мегапикселлик аниқликда селфилар олишга имкон беради.

Redmi Pro 2 смартфонининг ўзига хосликларидан яна бири – унинг худди Mi 9 (харид қилиш) флагманидаги сингари уч модулли бош камерага эга эканлигидир. Шунингдек, янги суббренднинг флагманида ҳам, Xiaomi’нинг Mi 9 ҳамда Mi 8 Pro (сотиб олиш) моделларидаги каби, бармоқ изи сканери дисплейнинг ўзига татбиқ этилади.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’га ёшларбоп Mi Play ҳам келди! Xiaomi смартфонларининг арзонлашган нархлари билан танишинг! (2019 йил 3 апрель)

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.