«Жонли» фото: Xiaomi раҳбари Snapdragon 855 чипли Redmi флагмани билан «қўлга тушди»!

  •   DiMaX
  •  1059
  •  01.04.2019 12:32

«Жонли» фото: Xiaomi раҳбари Snapdragon 855 чипли Redmi флагмани билан «қўлга тушди»!

Xiaomi компаниясининг суббренди – Redmi ўзининг бир қатор янги смартфонлари билан эътиборга тушиб улгурган. Энди унинг флагман модели энг илғор андроид-процессор – Snapdragon 855 билан таъминланади, дейишяпти.

ЎҚИНГ: Реклама кўрсатгани учун Xiaomi биттагина сиздан қанча пул топаётганини биласизми?

Куни кеча интернетда тарқалган расмда компания директори Лей Цзунь (Lei Jun) қўлида қанақадир смартфон ушлаган ҳолда акс эттирилган. Лекин унинг олдида – столда ётган телефон эътиборга лойиқ: манбаларга кўра, бу – айни ўша, Snapdragon 855 чипли Redmi флагманидир:

Хабарларга кўра, мазкур қурилма прототип тарзида аллақачон ички синовдан ўтказилмоқда. Аммо бу сурат асосида у ҳақида бирор нима дейиш қийин.

ЎҚИНГ: Атиги 120 долларлик Redmi 1A намойиш қилинди, лекин у смартфон эмас!

Шундай бўлса-да, смартфонда қулоқчин улаш учун 3.5 миллиметрлик аудиотирқиш сақланиб қолганини пайқаш қийин эмас. Қурилманинг қувват олиш ва маълумот алмашиш порти кўринмаётганига қараганда, бу – смартфоннинг юқори қиррасидир.

Яна бир муҳим маълумот: ушбу расмни тақдим этган манбанинг таъкидлашича, мазкур Redmi флагманининг олд камераси корпус ичидан чиқадиган бўлади.

ЎҚИНГ: AnTuTu рекордчиси Mi 9 ва яп-янги Redmi 7 ҳам Terashop.uz’га келди! Xiaomi смартфонлари янада арзонлашди! (2019 йил 26 март)