Speedtest.net сервиси: Ўзбекистонда интернет тезлиги июнь ойида жаҳондагидан кўпроқ кўтарилди

  •   DiMaX
  •  966
  •  08.07.2020 08:39

Speedtest.net сервиси: Ўзбекистонда интернет тезлиги июнь ойида жаҳондагидан кўпроқ кўтарилди

Ookla компаниясининг Speedtest.net сервиси ҳисоботига кўра, 2020 йилнинг иккинчи ярми ҳолатига кўра, пандемия пайтида Ўзбекистонда интернет тезлиги дунёдагига кўра кўпроқ ошган. Компания энди 2020 йилнинг июнь ҳолатига кўра интернет суръати кўрсаткичларини тақдим этди, деб ёзади АКТ вазирлиги.

ЎҚИНГ: Энди шиддатли интернет ва уй телефони – иккитаси биттада!

Speedtest.net сервиси июнь ойида COVID-19 пандемиясининг глобал интернет суръатига таъсирини эълон қилди. Бунинг натижаларига кўра, Ўзбекистонда симли интернет тезлиги (Fixed Speed Change) 17 фоизга, мобил интернет тезлиги (Mobile Speed Change) эса 26 фоизга кўтарилган.

Айтиш керакки, жаҳон миқёсида коронавирус пандемияси шароитида июнь ҳолатига кўра симли интернет тезлиги 3 фоизга, глобал мобил интернет тезлиги эса дунё бўйлаб 9 фоизга кўтарилган.

Ўзбекистондаги ва жаҳондаги интернет тезлигининг юқоридаги кўрсаткичларини ўзаро таққослаб кўрганимизда, юртимизда интернет суръатининг ўсиши (айниқса, симли интернет борасида) анча юқори эканига гувоҳ бўламиз.

ЎҚИНГ: Атиги 10 минг сўмдан бошланувчи ЧЕКСИЗ интернетга келиб қолинг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!