Steam Awards 2020: ўнта йўналишда йилнинг энг зўр ўйинлари

  •   DiMaX
  •  623
  •  05.01.2021 11:49

Steam Awards 2020: ўнта йўналишда йилнинг энг зўр ўйинлари

Эсингизда бўлса, Valve компанияси ўзининг Steam Awards 2020 танлови номинантларини эълон қилган ва уларнинг энг яхшиларини танлашни оддий фойдаланувчилар ихтиёрига топширган эди. Ўйинларга овоз бериш 2020 йилнинг 22 декабридан бошланиб, 2021 йилнинг 3 январида якунига етди.

ЎҚИНГ: Антиқа рейтинг: 2020 йилнинг энг ёмон ўнта ўйини!

Ушбу компаниянинг Steam рақамли майдончасидаги ўйинлар орасидан турли номинациялар бўйича энг яхшиларини фойдаланувчилар аниқлашди. Унда иккита йўналиш бўйича энг зўри деб топилгани фақат Red Dead Redemption 2 бўлди: бош совринни олишдан ташқари, у энг яхши сюжетга эга ўйин сифатида ҳам эътироф этилган.

Steam Awards 2020 совриндорларининг тўлиқ рўйхати эса қуйидагича:

  1. Йилнинг энг зўр ўйини – Red Dead Redemption 2
  2. Энг яхши визуал услуб – Ori and the Will of the Wisps
  3. Энг яхши сюжет – Red Dead Redemption 2
  4. Энг яхши VR-ўйин – Half-Life: Alyx
  5. Энг яхши қўллаб-қувватлов – Counter-Strike: Global Offensive
  6. Энг яхши кооператив – Fall Guys
  7. Энг яхши геймплей – Death Stranding
  8. Энг яхши мураккаб ўйин – Apex Legends
  9. Энг яхши медитатив ўйин – The Sims 4
  10. Энг яхши саундтрек – DOOM Eternal

Хўш, сиз буларни ўйнаб кўрганмисиз? Ўзингиз ўйнаган ўйинлар орасида қайси бирини энг зўри, деб ҳисоблайсиз?

ЎҚИНГ: Амир Темур шарафига яратилган илк видеоўйин – «Мангу Саркарда»ни қарши олинг! (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!