Steam Awards 2020: Йилнинг энг зўр ўйинларини ўзингиз танланг!

  •   DiMaX
  •  613
  •  23.12.2020 17:57

Steam Awards 2020: Йилнинг энг зўр ўйинларини ўзингиз танланг!

2020 йил бўйча Google Play талқинига кўра энг яхши ўйинлар ҳамда Apple гаджетлари ва сервислари учун энг маъқул ўйинлар рўйхатлари аллақачон чиққан. The Game Awards 2020 маросимида эса ўйин индустриясида бу йилги энг зўрлари тақдирланган. Шунингдек...

ЎҚИНГ: Антиқа рейтинг: 2020 йилнинг энг ёмон ўнта ўйини!

Valve компанияси эса ўзининг Steam Awards 2020 танлови номинантларини эълон қилган ва уларнинг энг яхшиларини оддий фойдаланувчилар овоз бериш йўли билан танлашади. Ҳозирги кунда турли номинациялар бўйича финалгача етиб келган ўйинлар қуйидагилардир:

  1. Йилнинг энг зўр ўйини
  • Red Dead Redemption 2
  • Hades
  • DOOM Eternal
  • Fall Guys
  • Death Stranding
  1. Виртуал реалликдаги энг яхши ўйин
  • Half-Life: Alyx
  • Phasmophobia
  • The Room VR: A Dark Matter
  • Thief Simulator VR
  • Star Wars: Squadrons
  1. Севимли ўғлон
  • Counter-Strike: Global Offensive
  • Among Us
  • Terraria
  • The Witcher 3: Wild Hunt
  • No Man’s Sky
  1. Дўст ўйинда билинар
  • Fall Guys: Ultimate Knockout
  • Sea of Thieves
  • Borderlands 3
  • Deep Rock Galactic
  • Risk of Rain 2
  1. Ажралиб турувчи визуал услуб
  • Ori and the Will of the Wisps
  • Battlefield V
  • There Is No Game: Jam Edition 2015
  • Marvel’s Avengers
  • Black Mesa
  1. Энг инновацион геймплей
  • Death Stranding
  • Control Ultimate Edition
  • Superliminal
  • Noita
  • Teardown
  1. Сиз уддалай олмаётган энг яхши ўйин
  • Apex Legends
  • Crusader Kings III
  • Ghostrunner
  • FIFA 21
  • GTFO
  1. Энг яхши саундтрек
  • DOOM Eternal
  • Halo: The Master Chief Collection
  • Helltaker
  • Need for Speed Heat
  • Persona 4 Golden
  1. Ажралиб турувчи сюжетли энг яхши ўйин
  • Red Dead Redemption 2
  • Detroit: Become Human
  • Mafia: Definitive Edition
  • Metro Exodus
  • Horizon Zero Dawn Complete Edition
  1. Қулайроқ ўрнашиб олинг
  • The Sims 4
  • Microsoft Flight Simulator
  • Satisfactory
  • Untitled Goose Game
  • Factorio

Айтиш керакки, номинантларни Valve эмас, балки геймерларнинг ўзлари таклиф этишган ва юқоридагилар орасида танлаш учун ҳам сизу биз каби фойдаланувчилар ихтиёрига ҳавола этилган. Улар орасидан ўзингизга маъқул ўйинларга овоз бериш учун мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин – жараён 2021 йилнинг 3 январи оқшомигача давом этади.

ЎҚИНГ: Epic Games авжига чиқди: Янги йил арафасида у нақ 15 та ўйинни бепул беряпти!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.