Тахлама смартфоннинг аккумулятори ҳам эгилувчан бўлади

  •   Saroy
  •  802
  •  03.07.2018 11:52

Тахлама смартфоннинг аккумулятори ҳам эгилувчан бўлади

Samsung компанияси  илк тахлама смартфонини чиқаришга жиддий киришганга ўхшайди (смартфон ҳозирча  Galaxy X, деган ном олган). Компания Асан шаҳрида  эгилевчан дисплейлар чиқарадиган заводни ишга туширди. Келаси йили бу ерда 1 миллион донага яқин эгилувчан панел тайёрлаш кўзда тутилмоқда.

Кутилганидек, янги моделга янги аккумулятор ҳам тайёрланмоқда — у ҳам смартфон каби эгилувчан бўлади.

ITHome нашрининг ёзишича, бундай аккумуляторни  яратишни Samsung SDI бўлими уддалаган. Бундан аввал ҳам улар шунга ўхшаш аккумуляторни намойиш қилганди, бироқ унинг сиғими жуда кичкина, яни атиги,  210 мАч бўлган. Дисплей учун диагонали тахланган ҳолатда 4,5 дюйм ва очилган ҳолатда  7,3 дюймли эди.

ЎҚИНГ: Honor Note 9 экран ҳажми бўйича Samsung Galaxy S10+ устидан кулмоқчи

Энди эса, Samsung SDI мутахассислари эгилувчан батареянинг сиғимини сезиларли равишда, яъни 3000–6000 мАч’гача оширишди. Шу боис, Samsung тахлама смартфони  тез орада сиғими 5000–6000 мАч бўлган батарея билан таъминланади.

Бундай аккумуляторларни оммавий ишлаб чиқариш жорий йилда бошланиши керак.

ЎҚИНГ: Ўз смартфонинг ўзингга хоин: Samsung смартфонлари эгаларини сотмоқда

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.