Телебошқарув сувости аппарати қадимий кема ҳалокати изларини топди

  •   Saroy
  •  598
  •  25.10.2018 11:59

Телебошқарув сувости аппарати қадимий кема ҳалокати изларини топди

Ҳали ҳеч ким тегмаган қадимий юнонлар кемаси Қора денгиз тубидан топилди. Ушбу кема бундан тахминан 2400 йил бурун чўкиб кетган.

Ҳалокатга учраган кемани Болгария қирғоқларига яқин жойдан тахминан 2000 метр чуқурликдан топишди. Қора денгизнинг бу қадар чуқур тубида сув таркибида қарийб кислород бўлмайди. Бу эса ёғочларни парчаланиб кетишдан ҳимоя қилади. Шу боис кема бус-бутун сақланган.

Топилма ўзининг тузилишига кўра, эрамиздан аввалги  480 йилда ясалган антик вазада акс эттирилган кема тасвирига ўхшайди. Ушбу ваза ҳозирда Британия музейида сақланмоқда. Узунлиги тахминан 23 метр келадиган ушбу кема энг қадимий кема ҳалокатининг гувоҳи сифатида тан олинди. Уни иккита бошқарувчисиз ҳаракат қиладиган сувости аппарати топди. Аппарат махсус кабель ёрдамида бошқарилган. Аппаратлар кеманинг уч ўлчамли тасвирини чизди ва корпусидан  намуна ҳам олиб чиқди.

ЎҚИНГ: Токиода полициячи дрон дронларни “овлаяпти”

Ноёб кашфиёт мана шу юқори технологиялар асосида яратилган ROV аппарати ёрдамида амалга оширилди

«Бус-бутун, ҳеч ким тегмаган, қарийб икки километрлик сув қатлами остида ётган ушбу антик даври кемаси барчамиз учун кутилмаган ҳодиса бўлди, дейди тадқиқот раҳбари Жон Адамс. Ушбу топилма антик дунёдаги кема қурилиши ва денгиз сафарлари ҳақидаги қарашларимизни бутунлай ўзгартириб юборади». Мутахассислар кеманинг ичини ва олиб чиқилган юкни ҳали текшириб кўришмади.Тадқиқот ҳозирча  19,5 миллион долларга тушган ва кейинги тадқиқотлар учун бунданда кўпроқ ҳаражат талаб қилмоқда.

ЎҚИНГ: Дронлар инсонга ёрдамчими ёки..?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!