Telegram’да жиддий хатолик: барча шахсий маълумот ва ёзишмаларингизни SIM-картанинг янги эгаси кўра олади!

  •   DiMaX
  •  2866
  •  30.04.2019 11:02

Telegram’да жиддий хатолик: барча шахсий маълумот ва ёзишмаларингизни SIM-картанинг янги эгаси кўра олади!

Мессенжерлар орасида Telegram ўзининг кучли ҳимояланганлиги билан танилган. Аммо унда ҳам шахсий маълумотларнинг, контактлар ва ёзишмаларнинг бошқа шахслар қўлига тушиб қолишига имкон берувчи хатолик мавжуд экан.

ЎҚИНГ: Telegram’даги хатолик сабабли ўчириб юборилган хабарни тиклаш йўли топилди!

Яқиндагина белоруссиялик Юлия исмли Telegram фойдаланувчиси билан юз берган воқеа ҳам бунга яққол далил бўла олади. Onliner нашрининг ёзишича, унинг ўзи аввалдан Белоруссиядаги уяли алоқа операторидан олган рақамига боғланган Telegram-аккаунтида бўлган. Бошқа мамлакатга кўчиб ўтгач, Юлия маҳаллий оператордан янги телефон рақами олган. Ўша рақами орқали янги Telegram-аккаунт очиш, бирйўла смартфонида йиғилиб қолган ортиқча маълумотлардан халос бўлиш учун у мессенжернинг ўзини ҳам ўчириб, бошқатдан ўрнатган.

Иловани ўрнатиб, рақамини тасдиқловчи SMS-хабарни олгач, Юлия бу аккаунтида «Ҳасан»га айланиб қолган! Яъни, у сотиб олган телефон рақамининг аввалги эгаси – Ҳасан исмли шахснинг Telegram-аккаунти тўлиғича қайтадан тикланган: контактларию ёзишмаларигача.

Юлия мессенжернинг қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат этган ва уларнинг тасдиқлашича, Telegram-аккаунтни уяли алоқа рақамидан ажратиш учун ўша аккаунтнинг эгаси керак бўлар экан. Юлияга эса бу рақамига боғланган бегона аккаунтни ўчириб юборишни тавсия этишган.

Шундай экан, эски рақамлардаги Telegram-аккаунтларингизни ҳамиша йўқ қилиб юборишга одатланганингиз маъқул.

ЎҚИНГ: Telegram’да нотаниш контактлар пайдо бўляптими? Бартараф этамиз!