Telegram-каналингиз борми? Янги йил совғасини олинг!

  •   DiMaX
  •  2409
  •  28.12.2019 14:30

Telegram-каналингиз борми? Янги йил совғасини олинг!

Ўзбекистонда энг оммалашган мессенжерлардан бири – Telegram платформасида каналлар кўп. Telegram Analytics жамоаси эса уларнинг маъмур (администратор)лари учун ўзига хос Янги йил совғаси тайёрлади.

ЎҚИНГ: Telegram’даги террорчилар Алишер Усмонов компаниясига қарашли мессенжерга кўчиб ўтишган!

Тасдиқдан ўтган каналлар маъмурларига Telegram Analytics жамоаси шу каналнинг 2019 йилдаги ютуқлари акс этган откритка жўнатмоқда. Унда каналнинг асосий кўрсаткичлари – қамров кўлами, кўришлар сони, публикациялар миқдори ва ҳоказолар акс эттирилган.

TGStat.ru маълумотлар базасида мавжуд бўлган каналлар маъмурларига шундай откриткалар юбориш 27 декабрдан бошланган. Бироқ каналлар сони жуда кўплиги боис, совға-откритка сал кечикиброқ келиши ҳам мумкин.

Агарда сизнинг ҳам каналингиз мавжуд бўлса ва совғани тезроқ олишни истасангиз, @TGStat_Bot’га мурожат этишингиз мумкин. Ушбу ботга «2019 username» ёзувини (қўштирноқсиз) юбориш кифоя; фақат бунда «username» ўрнига ўз каналингиз номини ёзасиз.

Ушбу янгиликни Telegram’да канал юритаётган бошқа дўстларингизга ҳам улашинг – ҳар ким ўзининг Янги йил совғасини олсин!

ЎҚИНГ: «Группага одам қўш ва пул ишла»: интернет-фирибгарларнинг янги туридан сақланинг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.