Telegram’ни ўзбекчага ўгиришда кўмаклашинг!

  •   DiMaX
  •  2055
  •  14.10.2019 10:11

Telegram’ни ўзбекчага ўгиришда кўмаклашинг!

Махфийликка катта аҳамият бериши билан танилган Telegram мессенжери кўп мамлакатларда жуда оммалашган. Компания мазкур сервисини турли тилларга ўгириш учун очиқ платформа ташкил этиб қўйгани эса мессенжернинг локаллашувида катта роль ўйнамоқда.

ЎҚИНГ: Telegram ҳақида 13 қизиқ саволга аниқ жавоб!

Telegram Support жамоасининг иштирокчиси ташкил этган норасмий Telegram Uzbekistan канали барча қизиқувчиларни мессенжерни ўзбек тилига ўгириш бўйича ҳамкорликка чорламоқда.

Бунинг учун сиз https://translations.telegram.org/uz ҳаволаси орқали расмий ва очиқ Таржималар платформасига қўшилишингиз ва интерфейснинг барча қисмларининг ўзбек тилидаги таржималарингизни таклиф қилишингиз лозим бўлади.

Инглиз ёки рус тилидан ўзбекчага мукаммал таржима қила оласизми? Унда ўзбек тили пакети оммага тезроқ тақдим этилиши учун платформада таклиф этилаётган таржималарни тасдиқлаш имкониятига эга бўлинг.

Бунинг учун ушбу йўриқномани пухта ўрганиб чиқинг ва у ерда кўрсатилган профилга мурожат қилинг.

Куч бирликда! Telegram’да ўзбек тилининг расман пайдо бўлиши ўз қўлимизда!

Бу борада саволлар туғилса, @Rustamov_Davronbek профилига мурожаат этишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Telegram’да телефон рақамингизни буткул яшириш йўлини ўрганиб олинг