Terabayt.uz’нинг Android иловаси – доимий ҳамроҳингиз!

  •   DiMaX
  •  1142
  •  07.03.2017 10:57

Terabayt.uz’нинг Android иловаси – доимий ҳамроҳингиз!

Сайтимизнинг муҳтарам ўқувчилари!

Хабарингиз бор – янгиликларимиз, тавсиф ва мақолаларимиздан хабардор бўлиб боришингизда қулайлик бўлишини ҳисобга олиб, terabayt.uz сайтининг Android иловасини ишга туширганмиз.

Мазкур иловани смартфонингизга ўрнатиб, замонавий технологияларнинг барча соҳаларига тегишли янгиликлар, тавсиф ва нархлардан хабардор бўлиб туришингиз мумкинлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Android иловамиз орқали сайтимиз хабарларини бўлимлар орқали кўриш, мақолаларни кейинроқ ўқиш учун танлаб олиш ҳамда ўзингизга ёққан хабарларни ижтимоий тармоқлар орқали дўстларингизга улашиш имкониятлари мавжуд.

Булардан ташқари, дастурда қуйидаги қулайликлар бор:

— Янгиликларни офлайн тарзда мутолаа қилиш (бунинг учун хабарларни интернет бор пайти юклаб олиш керак);

— Расмлар сифатини танлаш (интернет трафигини тежашга ёрдам беради);

— Расмларни танлов асосида – Wi-Fi  ёки мобиль тармоқ орқали юклаб олиш;

— Расмларни кэшлаш (интернет трафигини тежаш ва хабарларни тез очишга ёрдам беради);

— Янгиликлар ҳақида пуш-хабарномани ёқиш ёки ўчириб қўйиш мумкин.

Кейинчалик илованинг янгиланган версияси тақдим этилди, унда фойдаланувчилар учун янада хабарларни кўрсатишдаги камчиликлар тўғриланди, иловада ўқилган хабарларни белгилаш ва иловани улашиш имконияти қўшилди. Шу билан бирга, интернет-трафикни тежаш мақсадида расмлар ҳажмини 10-20%гача қисқартириш функцияси йўлга қўйилди.

Шунингдек, аввалги версиядаги янгиликларни офлайн режимда ўқиш, расм сифатини танлаш, Wi-Fi ва мобил тармоқ орқали расмларни юклаш опцияси, расмларни кэшлаш ва пуш-хабарномалар функциялари янада оптималлаштирилди.

Бугунги кунга келиб, ушбу иловамиз ахборот-коммуникация ва техника-технология соҳаларига оид қизиқарли хабарлардан ўзбек тилида баҳраманд бўлишнинг энг қулай воситаларидан биридир.

Terabayt.uz сайтининг Android иловасини қурилмангизга Google Play Market’дан олиб ўрнатишингиз ёки TAS-IX’даги илк профессионал иловалар дўкони – AndroidBozor.uz’дан юклаб олишингиз мумкин.

Биз билан бирга бўлганингиз учун ташаккур! Иловани янада яхшилаш бўйича фикр-мулоҳаза ва таклифларингизни кутиб қоламиз.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.