«TikTok қироличаси» – 16 яшар раққоса тарихга кирди!

  •   DiMaX
  •  7134
  •  24.11.2020 15:24

«TikTok қироличаси» – 16 яшар раққоса тарихга кирди!

TikTok ижтимоий тармоғида мутлақ рекорд қайд этилди – Чарли Д'Амелио (Charli D’Amelio) исмли фойдаланувчи 100 миллиондан ошиқ обуначи тўплади. Айни дамда обуначилар сони бўйича кучли учликдаги яна икки нафар юзердан ҳар бирининг кузатувчилари эса 50 миллиондан зиёдроқ.

ЎҚИНГ: Россияда энг сердаромад TikTok’чилар рейтингида биринчи ўринни ўзбек забт этди!

Чарли Д'Амелио – интернетда машҳур бўлган америкалик раққосадир. Шу йилнинг августида унинг обуначилари 80 миллиондан ошган ва The New York Times нашри уни «TikTok’да ҳукм сураётган қиролича» деб атаган эди.

Қизиғи – бу қиз TikTok’ка ўз видеороликларини нисбатан яқинда – 2019 йилнинг май ойидагина юклай бошлаган, бир йил аввал эса унинг бор-йўғи 6 миллионтача обуначиси бор эди. Айтиш керакки, YouTube тармоғида 100 миллион обуначи тўплаган илк канал бунга 14 йилдагина эриша олган.

ЎҚИНГ: «Туш буёққа, Despacito!» – YouTube тарихида энг кўп кўрилган видеолар рейтингида янги лидер

«TikTok қироличаси» яқинда подкаст ишга туширган, YouTube’га чиққан ва китоб ёзиш ҳақида шартнома имзолаганини эълон қилган. Шунингдек, Чарли опаси Дикси билан бирга ҳам подкаст юритади. Уларнинг ота-оналари ҳам TikTok’да фаол; умуман, «Д'Амелио хонадони» турли ижтимоий тармоқларда фаол ҳисобланади.

Дарвоқе, коронавирус туфайли Ўзбекистонда умуман кутилмаган ижтимоий тармоқ биринчи ўринга чиққанидан хабарингиз бормиди? Бу ҳақдаги мақоламизда юртимизда турли  ижтимоий тармоқлар обуначиларининг ўсиши акс эттирилган инфографик видео ҳам берилган.

ЎҚИНГ: Рим папаси аккаунтидан модел қизнинг эротик суратига лайк босилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!