Тим Кук 2,5 миллион доллар тўлаши керак: Apple’га дастурий таъминотдаги камчиликлари панд бермоқда

  •   Saroy
  •  833
  •  13.08.2018 15:25

Тим Кук 2,5 миллион доллар тўлаши керак: Apple’га дастурий таъминотдаги камчиликлари панд бермоқда

Хавфсизлик бўйича тадқиқотчи Иан Бир Apple’га iOS тизимидаги мавжуд камчиликларни топгани учун унга 2,5 миллион доллар тўлаб қўйишни сўради. Хабарда ушбу маблағ хайрия мақсадларига жалб қилиниши ҳам айтиб ўтилган. У шу ҳақда  ўзининг Twitter’ида маълум қилди.

«Салом, Тим Кук. Мен iOS’ни янада хавфсиз қилиш учун кўп йиллар давомида ишладим. Мана ўша мен топган барча хатолар, уларнинг ҳаммаси сизнинг багларни қидириш учун ажратган мукофоот дастурингизга тўғри келади», — дейилади хабарда.

ЎҚИНГ:Apple’да кимнинг қасди бор – YouTube’нингми ёки Google’нинг?

Иан Бирнинг таъкидлашича, пуллар ҳуқуқни ҳимоя қилувчи  Amnesty International ташкилотига хайрия қилинади.

Дастурчининг ўзи Google хакерлар гуруҳида ишлаб келади. Уларнинг вазифаси бошқа компанияларнинг дастурий таъминотида йўл қўйилган камчиликларни излаб топиш.

Дарвоқе, 2 август куни Apple’нинг бозор нархи 1 триллион доллардан ошгани ҳақда маълумот тарқалган эди. Бу билан у Amazon’ни ҳам ортда қолдирди. Шундай экан Иан Бирнинг талаби ушбу гиганд компанияга, қолаверса унинг раҳбари Тим Кук жанобларига оғир ботмаса керак, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ:Apple Pay хизмати фойдаланувчилари сони 250 миллион кишидан ошди