Топ-10: 2017 йил сўнгида дунёда энг оммалашган смартфонлар

  •   DiMaX
  •  2855
  •  25.12.2017 17:56

Топ-10: 2017 йил сўнгида дунёда энг оммалашган смартфонлар

Мана, турли телефонлар тақдимотга бой бўлган 2017 йил ҳам ниҳоялаб қолди. GSMArena нашри журналистлари айни шу паллада – йил якунида бутун дунё бўйича энг оммалашган ўнта смартфон рейтингини тақдим этишди.

Мазкур сайтга ташриф буюрувчилар айнан қандай смартфон моделларига кўпроқ қизиққанларини нашр мутахассислари кузатиб, ҳар ҳафта бу борада маълумотларни йиғиб ва таҳлил қилиб келишади. Рейтинг ҳар ҳафта янгидан тузилади, натижада бу рўйхат мунтазам ўзгариб туради – айрим девайслар фойдаланувчилар эътиборидан четга чиқиб, янгилари қўшилиб келади. Булар, албатта, кўп омилларга боғлиқ – нархлар, акциялар, оммавий ахборот воситаларида бирор маълумотнинг эълон қилиниши ва ҳоказо.

Хуллас, GSMArena сайти рейтингига кўра, 2017 йилнинг охирида бутун дунё бўйича энг оммалашган смартфон Xiaomi Mi A1 модели бўлади. Унинг бунчалик талабгирлиги шундаки, мазкур қурилма нарх ва сифат мутаносиблиги бўйича бозорда тенгсиздир.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп камерафонлар жанги: Xiaomi Mi A1 ва Honor 7X

Иккинчи ўринда жанубий кореялик смартфонсознинг ҳамёнбоп Samsung Galaxy J7 Pro модели келмоқда, бу модел, айниқса, Европада жуда оммалашган. Кўплаб замонавий технологияларни қўллаб-қувватловчи ҳамда AMOLED-экранга эга мазкур девайс паст нархи билан ҳам миллионлаб фойдаланувчиларни ўзига жалб этмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy J7 Pro: куннинг инновацион «кашфиёти»

Рейтингнинг учинчи ҳамда тўртинчи поғоналари ҳам хитойликларга насиб этди – Oppo F5 ортидан Xiaomi Redmi 5A. Кучли бешликни яна «хитойча Apple» маҳсулоти – Xiaomi Redmi Note 5 якунлаб берди.

ЎҚИНГ: Xiaomi ҳеч ким кутмаган ҳамёнбоп смартфонни барибир тақдим этди!

Олтинчи ўрин, ниҳоят, ҳақиқий флагманга тегди – Samsung Galaxy Note 8! Бу – бозордаги барча Android-смартфонлар орасида энг кучли техник таъминотга эга бўлган, энг кўп замонавий технологияларни қўллаб-қувватлайдиган ва… энг қиммат моделдир.

ЎҚИНГ: Ринг: Galaxy Note 8'нинг iPhone X'га йўналган 6 та аниқ зарбаси

Рўйхатнинг еттинчи поғонаси ҳамёнбоп Huawei Honor 7X моделига, саккизинчиси эса Xiaomi Redmi 4 (4X) гаджетига тегди. Тўққизинчи ва ўнинчи ўринларни эса тегишлича Huawei Honor 9 Lite ҳамда ҳали тақдим этилмаган Samsung Galaxy S9 эгаллади.

ЎҚИНГ: Эксклюзив: Galaxy S9 тақдимот куни маълум, янги видеосини томоша қилинг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.