Torchlight II ўйинини 23 июлгача олиб қўйиб, кейин истаганча бепул ўйнанг! (+видео)

  •   DiMaX
  •  496
  •  18.07.2020 10:49

Torchlight II ўйинини 23 июлгача олиб қўйиб, кейин истаганча бепул ўйнанг! (+видео)

Коронавирус пандемияси пайтида кишилар заруратсиз уйдан чиқмаслигига ҳисса қўшиш мақсадида ўйинларни бепул тарқатиш анъанаси давом этмоқда. Epic Games дўкони ҳам яна бир ўйинни текинга олиб қўйиш имконини тақдим қилди.

ЎҚИНГ: Epic Games Store текинга тарқатган ўйинларнинг асл нархини биласизми?

Epic Games Store рақамли дистрибуцияси дўконидан Torchlight II номли ўйинни 23 июлгача бепул олиб қўйиш мумкин. Бу – Action/RPG жанридаги саргузашт ўйин бўлиб, унинг воқеалари Torchlight номли биринчи қисм сюжетини давом эттиради.

Torchlight II ўйинини мана бу ҳавола орқали Epic Games Store дўконидан ёки сервиснинг расмий клиенти воситасида юклаб олиш мумкин. Унинг текин тарқатилиши 23 июль куни соат 20:00 да тўхтатилади. Ўйинни шунгача олиб улгурсангиз, кейин ҳам бемалол ўйнайверасиз.

ЎҚИНГ: 72 ёшли бу бобой нега ўз велосипедига 64 та смартфон ўрнатиб олган?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!