“Тоза” Android’да ишлайдиган Xiaomi Mi A2’нинг чиқадиган куни маълум бўлди

  •   Saroy
  •  1643
  •  09.07.2018 12:16

“Тоза” Android’да ишлайдиган Xiaomi Mi A2’нинг чиқадиган куни маълум бўлди

MySmartPrice нашри Xiaomi Mi A2 смартфонининг намойиш қилинишига оид қўшимча тафсилотларни маълум қилди. У  компаниянинг “тоза” Android One’да ишлайдиган илк самартфони –  Mi A1’нинг издоши ҳисобланади.

Хабарда янги қурилманинг ранглари ҳам ошкор этилган, булар: қора, мовий ва тилла ранглар бўлади. Mi A1 алвон-тилларанг ва қизил кўринишларида ҳам сотилганди. Биринчи смартфон фақат  4 ГБ ОЗУ ва 64 ГБ флэш-хотира билан сотилган бўлса,  Xiaomi Mi A2’да танлов имконияти каттароқ бўлади. У  қуйидаги конфигурацияда чиқади:  4+32 ГБ, 4+64 ГБ, 4+128 ГБ ва ҳатто 6+128 ГБ.

ЎҚИНГ:Xiaomi 2019 йилда АҚШ бозорини забт этмоқчи, рухсат берилса, албатта

Янги қурилманинг сотувга чиқарилиши  25 июлда Испанияда бошланади. Бошқа мамлакатларда қачон пайдо бўлишини ҳозирча ҳеч ким билмайди.

Қурилманинг тавсифи ҳақида икки оғиз сўз: апаратнинг ичи кишини унчалик ҳайратга солмайди, чунки, Xiaomi Mi A2 аввал Хитойда сотилган Mi 6X смартфонининг халқора версияси ҳисобланади.  Унда 5.99-дюймли,  Full HD+ форматидаги, томонлар нисбати 18 га 9 бўлган экран бор. Процессори   Adreno 512 графикали Snapdragon 660. Қолаверса, аппаратда 12 Мп + 20 Мп қўш камера, 3010 мАч сиғимдаги аккумулятор ҳамда Quick Charge 3.0 тез қувватлантиргич ҳам бор. Қурилма тоза Android операцион тизимда ишлайди.

ЎҚИНГ:Xiaomi Mi Mix 3 янги суратда: ромсиз экран, шиша корпус ва USB Type-C порти!

 

Saroy

Ахборот технологиялари янгиликларини кузатиб бориш, соҳа тараққиёти билан ҳамнафас бўлиш, рўй бераётган ўзгаришларни сайт мухлислари билан баҳам кўришни истайман.