Туриб ишланг, ўтириб ишлаш соғликка зарар!

  •   Saroy
  •  1686
  •  04.08.2018 13:28

Туриб ишланг, ўтириб ишлаш соғликка зарар!

Apple  ўзининг бош қароргоҳида ишлаётган барча ходимлар учун туриб ишлашни жорий этмоқда. Компания раҳбари Тим Кук ўтириб ишлашни саратон касаллигининг янги тури билан тенглаштирди.

2015 йилда ҳам  Apple раҳбари Тим Кук  ўтириб ишлашни янги саратон деб атаганди. Ўшанда у Apple’нинг “ақлли” соатларини ишлатаётган кўплаб ходимларига, ҳар доим бир соатда ўн дақиқа туриб ишлаш организм учун зарур эканини ўқтирганди.

 «Барча ходимларимизга иш жойларидан туриб ишлашни таклиф этдик. Бизнинг ҳаёт тарзимизда туриб ишлаш соғлигимиз учун  жуда фойдали бўлади».

ЎҚИНГ:Бу хато. Apple тасодифан триллион доллар турадиган компанияга айланди

Хабарда ёзилишича,  Apple Campus  ҳудудида мевали дарахтлар ўсади, уларнинг мевалари компания ходимлари овқатланадиган ошхонада ишлатилади, яъни компания ходимлари ўзлари мева сабзавот етиштириб, ўзлари истеъмол қиладилар. Бундан ташқари,  штаб-квартирада катта машқ зали ҳам мавжуд.

Apple’да жорий қилинган бундай тартиблар инсон учун жисмоний ҳаракат нақадар фойдала эканидан далолат беради. Айниқса, ақлий меҳнат билан банд бўлган ходимлар учун бундай тажрибанинг аҳамиятини ҳеч нарса билан  ўлчаб бўлмайди.

ЎҚИНГ:iPhone X энг оммабоп смартфон: 100 фоиз фойдаланувчилар ундан рози