Турли гаджетлардаги энг заиф пароллар: ўзингизникини текшириб қўйинг!

  •   DiMaX
  •  845
  •  06.03.2020 16:09

Турли гаджетлардаги энг заиф пароллар: ўзингизникини текшириб қўйинг!

F-Secure компаниясининг киберхавфсизлик бўйича мутахассислари энг ишончсиз паролларни эълон қилишди. Булар – почта ёки бирор сервисдаги аккаунт пароли эмас, балки турли девайсларга қўйиладиган пароллардир.

ЎҚИНГ: 2019 йилнинг энг ёмон пароллари рейтинги: қаранг-чи, унда сизники йўқмикан?

Экспертларнинг таъкидлашларича, хакерлар бирор қурилманинг ҳимоясини айланиб ўтиш учун унинг муҳофаза паролини тахминан териб кўришади. Қанчалик ғалати бўлмасин, улар биринчи навбатда парол сифатида admin сўзини териб кўришар экан. Сиз ҳам уйингиз ёки ишхонангиздаги роутер ё бошқа бирор қурилманинг стандарт логин-паролини ўзгартирмаган бўлсангиз, унда айни мана шу парол турибди ва уни бузиб кириш – хакерлар учун энг осон иш!

Шунингдек, оммабоплиги (ва бузиш осонлиги) жиҳатидан default, 123456 ва root каби пароллар ҳам ундан қолишмайди. Бутун дунё бўйича кузатув камераларида қўлланувчи Dahua компаниясининг DVR’лари ҳимоясида қўлланадиган vivx коди ҳам хакерлар учун қулай ўлжа экан.

Энг кенг тарқалган ва хакерлар синаб кўрадиган пароллар сафида яна 1001chin ҳамда [email protected] ҳам бор. Булар – дунё бўйича кўплаб қурилмалар, масалан – роутерларда заводда ўрнатиладиган дастлабки пароллардир.

Шу боисдан нафақат компаниялар, балки оддий фойдаланувчилар ҳам ўзларининг турли девейсларида дастлабки созламалар бўйича ўрнатилган паролларни алмаштириб қўйишлари тавсия этилади.

ЎҚИНГ: Паролингиз ўғирланганини янги Telegram-бот орқали текшириб кўринг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.