Ucell’дан лайфхак: интернет-тўплам харидида 150 фоизгача текин трафик олишингиз мумкин!

  •   DiMaX
  •  6323
  •  20.07.2018 17:08

Ucell’дан лайфхак: интернет-тўплам харидида 150 фоизгача текин трафик олишингиз мумкин!

Ucell уяли алоқа оператори ўзининг Telegram-саҳифаси орқали #UcellLifehack рукнини жорий этганини маълум қилди. Бу рукн остида абонентлар оператор хизматларидан қандай қилиб имкон қадар самарали фойдаланиши мумкинлиги борасида лайфхак-мақолалар эълон қилиб борилади.

ЎҚИНГ: Мобил операторларимизнинг ижтимоий тармоқлардаги кўрсаткичлари қанақа?

Жумладан, илк лайфхакда имкон қадар арзон нархда интернет-тўплам харид қилиб, имкон қадар кўп трафик олиш йўллари ўргатилган. Telegra.ph платформасида эълон қилинган ушбу мақолага кўра, бунинг учта усули бор.

1-УСУЛ: «Кўпроқ ол!» акцияси орқали 2 каррагача кўп трафик олиш

Қандай қилиб?

Ucell абонентлари учун шундай имконият тақдим этилган: иккита бир хил Ойлик интернет-тўплам харид қилган абонентга учинчиси – ҳажми бўйича ундан бир поғона катта тўплам қулай нархларда тақдим этилади! «Кўпроқ ол!» деб номланувчи ушбу акцияда иштирок этиш учун *565# сўровини, трафик қолдиғини текшириш учун эса *107# сўровини териш лозим.

Қолаверса «Қадрдонлар!» содиқлик дастури доирасида қўшимча 10%, 30% ёки 50% трафик олиш мумкин.

Кимлар учун бу?

Ушбу усул ёрдамида кўпроқ интернет-трафик олиш имкони Ucell’нинг ҳақи олдиндан тўланувчи тизим (Prepaid) абонентларининг барчасига тақдим этилган. Бу борада батафсил маълумот олиш учун мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Ucell акцияси: 99 сўмга 1500 МБ олиб, «Тезликни ҳис этинг!»

2-УСУЛ: «Қадрдонлар!» содиқлик дастурида 150 фоизгача бонус трафик олиш

Қандай қилиб?

*136# USSD-сўрови ёрдамида 1 гигабайт ва ундан ортиқ ҳажмли тўпламни харид қилиб, шу тўпламнинг  50 фоизига тенг, куннинг исталган вақтида фойдаланиш мумкин бўлган қўшимча трафик, яна харид қилинган тўпламнинг 100 фоизига тенг, тунги вақтда фойдаланиш мумкин бўлган трафикни қўлга киритасиз.

Кимлар учун бу?

Ушбу имконият Ucell тармоғида 6 йилдан ортиқ бўлган «Қулай интернет» тарифи абонентлари учун тақдим этилмоқда. Бу хусусдаги батафсил маълумот эса мана бу ҳаволада.

3-УСУЛ: «Кунлик» ёки «Ҳафталик» интернет-тўпламлар орқали трафик олиш

Қандай қилиб?

Агарда «Ойлик интернет-тўплам» сиз режалаштирганингиздан олдин тугаб қолса, янгисига эса маблағингиз етмай турган бўлса, унда «Кунлик» ёки «Ҳафталик» интернет-тўпламлардан фойдаланишингиз мумкин. Бу хизматлар доирасидаги мегабайтлар ҳам тегишли равишда 30 ва 60 кунга белгиланади.

Кимлар учун бу?

Ucell’нинг ҳақи олдиндан тўланувчи тизим (Prepaid) абонентларининг барчаси мазкур тўпламлардан фойдалана оладилар.

ЎҚИНГ: Ucell олтита тарифдаги абонентларига энди доимий асосда, ҳар куни 50 МБгача бонус беради!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!