Ucell сумалак сотиш бўйича энг зўр ғоя муаллифига Mi Band 2 совға қилмоқчи

  •   DiMaX
  •  1610
  •  17.03.2018 13:04

Ucell сумалак сотиш бўйича энг зўр ғоя муаллифига Mi Band 2 совға қилмоқчи

Уяли алоқа операторлари ўз мижозларининг содиқлигини янада ошириш, уларни шунчаки тақдирлаш учун ҳам ижтимоий тармоқларда турли қизиқарли танловлар ўтказиб туришларидан хабардормиз. Ucell компаниясининг Facebook тармоғида эълон қилган танлови ҳам бунга мисолдир.

ЎҚИНГ: Мобил операторларимизнинг ижтимоий тармоқлардаги кўрсаткичлари қанақа?

Танлов мазкур алоқа операторининг Facebook ижтимоий тармоғидаги Ucell Business саҳифасида эълон қилинган. Компания бу танлов ғолибига Xiaomi компаниясининг Mi Band 2 «ақлли» билагузуги тақдим этади.

Танловда қатнашиш шартлари ҳам оддий:

  • Ucell Business саҳифасига аъзо бўлиш;
  • Танлов ҳақидаги хабарни (постни) улашиш;
  • Шу постга изоҳида сумалак сотиш бўйича энг яхши бизнес ғоясини ёзиб қолдириш;
  • Шу изоҳига имкон қадар кўпроқ «лайк» йиғиш.

Юқоридаги барча шартларни бажарган ва энг кўп «лайк» тўплаган уч нафар иштирокчи Mi Band 2 смарт-браслети билан тақдирланади.

Танлов ғолиблари жорий йилнинг 23 март куни эълон қилинади. Совға Ucell офисида тақдим этилади.

Хўш, уриниб кўрасизми?

ЎҚИНГ: Ucell ва Artel Mobile акцияси: ҳар ойда 3000 МБгача бонус!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.