Уч камерали Meizu 16X смартфони TENAA’да «қўлга тушди»

  •   DiMaX
  •  881
  •  04.09.2018 10:38

Уч камерали Meizu 16X смартфони TENAA’да «қўлга тушди»

Хитойлик смартфонсознинг Meizu 16X русумли қурилмаси яқин орада тақдим этилиши кутилмоқда. Хитойнинг Телекоммуникацион жиҳозларни сертификатлаш маркази (TENAA) маълумотлар базасида унинг сурати ва техник хусусиятлари эълон қилинди.

ЎҚИНГ: Meizu 16X: анчайин соддалаштирилган Хитой смартфонининг сири очилди

Ушбу марказ маълумотлар базасида Meizu 16X смартфонининг кодли номи M872Q тарзида кўрсатилган. TENAA’даги маълумотларга қараганда, унинг 6 дюймлик экрани томонлари ўзаро 18:9 нисбатда, тасвир аниқлиги эса Full HD+ форматида (2160х1080 пикселли).

Meizu 16X асосий камераси қўшалоқ – 12 ва 20 мегапикселли сенсорларни ўз ичига олган. Олд камерасига бўлса 20 мегапикселли датчик ўрнатилган.

ЎҚИНГ: Meizu M6: «Малика»даги нархига муносиб флагман

Янги смартфоннинг техник таъминоти асосини Snapdragon 710 процессори ташкил этади. Ушбу чип 2,2 ГГц.гача такт частотасида ишловчи саккизта Kryo 360 ядросини, Adreno 616 график тезлатгичини, Artificial Intelligence (AI) Engine «сунъий онг» блогини ҳамда Snapdragon X15 LTE модемини ўзида бирлаштирган.

Meizu 16X моделининг тезкор хотираси 6, доимий хотираси эса 64 гигабайтлик бўлади. Қувват таъминоти учун эса 3000 мА/соатлик аккумулятор масъул. Корпусининг ўлчамлари 151,2х73,6х7,5 миллиметрга, вазни эса 154 граммга тенг. Дастурий таъминот платформаси тарзида Android 8.1 Oreo операцион тизим талқини кўрсатилган.

Айтиш керакки, ушбу компаниянинг бир неча русумдаги смартфонлари Ўзбекистон бозорларида ҳам сотилмоқда. Жумладан, Terashop.uz интернет-дўконимизда уларни бир йиллик кафолати билан, ўзингизга маъқул тўлов усулларидан фойдаланган ҳолда харид қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Meizu ёки Xiaomi: қайси бири зўр?