Учувчи электромобилларнинг илк пойгаси шу йилдаёқ ўтказилади! (+видео)

  •   DiMaX
  •  319
  •  11.05.2020 10:14

Учувчи электромобилларнинг илк пойгаси шу йилдаёқ ўтказилади! (+видео)

Яқин йиллар ичида АҚШ, Европа ва бошқа айрим мамлакатларда бир нечта стартаплар аэротакси хизматини йўлга қўйиши режалаштирилган. Alauda компанияси эса учар электромобилларнинг дунёдаги биринчи пойгасини мана шу йилнинг ўзидаёқ ўтказмоқчи.

ЎҚИНГ: «Яндекс.Такси» орқали вертолёт буюртма қилиш мумкин бўлади

Мазкур компания Airspeeder номли учувчи электрокарининг илк прототипини 2019 йили намойиш этган эди. шундан буён АҚШ Ҳарбий ҳаво кучларининг профессионал пилотлари унинг биринчи версияларини синаб кўришмоқда.

Alauda яқинда унинг янги – MK4 моделини яратгнини эълон қилди, ҳозирда у якуний синовлардан ўтказилмоқда. Компания вакилларининг таъкидлашларича, улар янги турдаги спорт мусобақаси – учадиган электрик автомобилларда пойга ташкил этишмоқчи!

Учар электрокарлар пойгаси Австралиянинг Аделаида чўлида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Бунда қурилмалар тўлдирилган борлиқ технологияси орқали бошқарилади. Мазкур ноодатий пойгани VIP-персоналар «жонли» тарзда, қолганлар эса интернет орқали кузатишлари мумкин бўлади.

Айни дамда коронавирус пандемияси туфайли синовлар тўхтатиб қўйилган. Лекин Alauda пойгани шу йилнинг охирида ўтказишдан умидвор.

ЎҚИНГ: АҚШ армиясида ишлаган муҳандис «машиналар қўзғолони»дан хавотирда

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!