UMS яна битта – «VIP Йиллик» тариф режасини чиқарди!

  •   DiMaX
  •  2442
  •  12.06.2018 11:21

UMS яна битта – «VIP Йиллик» тариф режасини чиқарди!

Жорий йилда Ўзбекистондаги уяли алоқа операторлари кўплаб турли тариф режалари, хизматлар ва акциялар тақдим этиб келишмоқда. Жумладан, Universal Mobile Systems (UMS) компанияси яқинда иккита йиллик тариф режасини жорий қилган эди.

ЎҚИНГ: UMS’дан хушхабар: иккита йиллик тариф!

Куни кеча ушбу оператор яна битта йиллик тариф режасини йўлга қўйгани ҳақида хабар берди. «VIP Йиллик» деб номланган ушбу тариф режаси – номига яраша ҳақиқий «VIP» бўляпти!

«VIP Йиллик» тариф режасида абонент тўлови бир йилга 1 470 000 сўмни ташкил этади. Ушбу нарх эвазига қуйидаги лимитлар тақдим қилинади:

  • Ўзбекистон бўйича барча йўналишларга чиқувчи қўнғироқлар – ЧЕКСИЗ;
  • мобил интернет – ойига 5000 МБ;
  • Ўзбекистон бўйича чиқувчи SMS-хабарлар – ойига 500 SMS.

Айтиш керакки, «VIP Йиллик» тариф режасида кирувчи SMS-хабарлар учун 84,2 сўм миқдорида тўлов мавжуд.

Мазкур тариф ҳақида, шунингдек, Universal Mobile Systems (UMS) хизматлари тўғрисида батафсил маълумот олиш учун компаниянинг расмий сайтига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: UMS’нинг барча USSD-кодларини билиб олинг! (Тўлиқ рўйхат)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!