Уяли алоқа операторига янги раҳбар тайинланди

  •   DiMaX
  •  501
  •  09.03.2021 13:54

Уяли алоқа операторига янги раҳбар тайинланди

VEON компаниялар гуруҳи (Ўзбекистондаги Beeline бренди) раҳбари 2020 йилнинг 27 октябрь куни Unitel МЧЖ Бош директори Сергей Афонин компанияни тарк этаётганини маълум қилган эди.  Расман бунга «оилавий шароитлар» ва «глобал пандемия пайтида саёҳатларга бўлган чекловлар» сабаб бўлганлиги айтилган эса-да, экспертлар бунинг ҳақиқий сабаби бошқа, дейишган.

ЎҚИНГ: Beeline абонентлари учун ажойиб янгилик!

VEON компаниялари гуруҳи Арташес Давтян 2021 йил 15 мартдан Beeline Uzbekistan бош директори (CEO) этиб тайинланганини эълон қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълумот берди, деб ёзади Xabar.uz нашри.

Арташес Давтян ушбу тайинловга қадар «Яндекс.Лавка»да CTM йўналишини бошқарган, шунингдек, Gillette, PepsiCo ва Mars'да ишлаган.

ЎҚИНГ: Оператордан ҳар ойда 1 гигабайт бонус олишни истайсизми?