Сиз севган операторларнинг 20 мингдан 70 минг сўмгача бўлган тарифлари билан танишинг!

Сиз севган операторларнинг 20 мингдан 70 минг сўмгача бўлган тарифлари билан танишинг!

UzMobile ва mobiuz'нинг 20 мингдан 70 минг сўмгача бўлган ойлик тарифларини таққослашга қарор қилдик. Қиёсланг ва ўзингизга мосини танланг. Маълумотлар 2020 йил 30 июнь санаси ҳолатига кўра кўрсатилган.

UzMobile'дан бошласак. «Миллий оператор» ушбу нарх тоифасида фақат учта тариф режасини тақдим этмоқда.
«Street» тарифи анчайин қулай ва ҳамёнбоп эканлигини кўриш мумкин. Компания сизга ойига 39 900 сўм эвазига барча йўналишдаги интернетга 6 500 МБ, Ўзбекистон бўйлаб 750 дақиқа, тармоқ ичида 1 500 минг дақиқа, Ўзбекистон бўйлаб 750 та SMSдан иборат пакет тақдим этади. Лимитдан ташқари тарифлаш қуйидагича:

•1 МБ интернет: 160 сўм;
•1 та SMS хабар: 84 сўм;
•Барча йўналишларга қўнғироқнинг 1 дақиқаси: 126 сўм.

Тарифга ўтиш нархи жорий тарифга қараб бепулдан 10 000 сўмгача. Ўтиш учун USSD код: *111*1*11*1#.

Компаниянинг янги «Onlime» тарифида эса ойлик 49 900 сўм эвазига Ўзбекистон бўйлаб 1 000 дақиқа, тармоқ ичида 2 000 дақиқа, барча йўналишларга 10 000 МБ ва Ўзбекистон бўйича 1 000 SMS пакетига эга бўлиш мумкин. Лимитдан ташқари нархлар эса қуйидагича:
•Интернет: 280 сўм/МБ;
•Қўнғироқлар: 80 сўм/дақиқа;
•SMS: 84 сўм/хабар.

Тарифга ўтиш нархи жорий тарифга қараб бепулдан 10 000 сўмгача. Ўтиш учун USSD код: *111*1*11*6#.

«Flash» тарифида эса 69 900 сўм тўлаб 16 000 МБ, Ўзбекистон бўйлаб 1 500 дақиқа, тармоқ ичида 2 000 дақиқа ва 1 500 SMS олиш мумкин.

Лимитдан ташқари нархлар қуйидагича:
•1 МБ интернет: 160 сўм;
•Барча йўналишларга қўнғироқнинг 1 дақиқаси: 84 сўм;
•1 та SMS хабар: 84 сўм.

Тарифга ўтиш нархи жорий тарифга қараб бепулдан 10 000 сўмгача. Ўтиш учун USSD код: *111*1*11*2#.

******

Энди рибребдинг қилинган mobiuz тарифлари билан танишамиз. Таъкидлаш керак, компанияда 20 000—70 000 гача бўлган тарифлар нисбатан кўпроқ.

«Mobi 20» тарифига ўтиб ойига 20 000 сўмга:
•1 500 МБ;
•500 дақиқа;
•500 SMS га эга бўлинг.

Лимитдан ташқари нархлар:
•Овозли қўнғироқ: 42,10 сўм/дақиқа;
•Интернет: 126,31 сўм/МБ;
•SMS: 42,10 сўм/хабар.

•Ўтиш коди: *111*120#.

4 000 МБ, 1 000 дақиқа ва SMS «Mobi 30» тарифида 30 минг сўмлик абонент тўлови эвазига берилади. Лимитдан ташқари хизмат нархлари:
•Овозли қўнғироқ: 84,20 сўм/дақиқа;
•Интернет: 421,04 сўм/МБ;
•SMS: 84,20 сўм/хабар.

•Ўтиш коди: *111*128#.

Кўп мулоқот қилувчилар эса «Mobi 40»қа уланиб, ойига 40 минг сўм эвазига 6 000 МБ, 1 200 дақиқа ва 1 200 SMSга эга бўлишади. Лимитдан ташқари тарифлаш қуйидагича:
•Овозли қўнғироқ: 42,10 сўм/дақиқа;
•Интернет: 126,31 сўм/МБ;
•SMS: 42,10 сўм/хабар.

•Ўтиш коди: *111*122#.

Тармоқ ичида чексиз алоқа, Ўзбекистон бўйлаб 1 500 дақиқа, 8 000 МБ ва 1 500 SMS ойлик 50 000 сўм абонент тўлови эвазига «Mobi 50» тарифида тақдим қилинади. Лимитдан ташқари хизмат нархлари:
•Овозли қўнғироқ: 84,20 сўм/дақиқа;
•Интернет: 421,04 сўм/МБ;
•SMS: 84,20 сўм/хабар.

•Ўтиш коди: *111*129#.

Сўнгги «Ёрқин» тарифида 60 минг сўм ўрнига ҳар ой абонентларга 10 000 МБ, 1 000 дақиқа ва 1 000 SMS берилади. Пакетлар тугагач хизматлар нархи:
•126,3 сўм/дақиқа;
•84,2 сўм/SMS;
•421 сўм/МБ.

•Ўтиш коди: *111*113#.

ЎҚИНГ: UzMobile'да оператор бўлиб ишлаш учун нима қилиш керак?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!