ВИДЕО: 549 долларлик OnePlus 6T тезкорроқми ёки 749 долларлик iPhone XR?

  •   DiMaX
  •  1495
  •  07.11.2018 14:09

ВИДЕО: 549 долларлик OnePlus 6T тезкорроқми ёки 749 долларлик iPhone XR?

Жорий йилнинг 29 октябрида хитойлик компания ўзининг янги – OnePlus 6T флагман смартфонини тақдим этди. Унинг савдога чиқарилишидан эса рақобатчилари ҳам фойдаланиб қолишди.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг «масхаравий» рекламаси: у OnePlus 6T харидорларига калькулятор тарқатяпти!

Хабарингиз борки, OnePlus флагманлари энг тезкор, шу билан бирга нархи ҳам баланд бўлмаган Android-смартфонлардан саналади. Хўш, самарадорлик борасида у яқинда тақдим қилинган iPhone XR билан беллаша оладими?

EverythingApplePro номли YouTube-канали муаллифи шуни амалда синаб кўрди ва мазкур жараённинг видеолавҳасини эълон қилди. Бунда ҳар бир тест таймер ёрдамида қайд этиб борилган. Мана, уни бирга томоша қиламиз:

Биринчи синов якунларига кўра, iPhone XR берилган топшириқни хитойликларнинг флагманидан 15 сонияга аввал тугаллади.

ЎҚИНГ: КУТИЛМАГАН ВИДЕО: 2018 йилги энг арзон iPhone энг қиммат ва қудратли Samsung флагманини «ер тишлатди»!

Қизиғи, OnePlus 6T иловаларни ишга туширишда купертиноликларнинг смартфонидан кўра илдамроқ чиқди, аммо 4К видео экспорт қилишда яна iPhone XR олдинга ўтиб олди.

Шунингдек, кўп вазифалилик синовида ҳам OnePlus 6T орқада қолди: тезкор хотираси ҳажми 8 гигабайт бўлишига қарамасдан, у ишга туширилган иловаларнинг барчасини ўз хотирасида ушлаб тура олмаган.

Хулласи калом, ушбу синовларда iPhone смартфонининг қўли баланд келган. Аммо орадаги фарқ жуда кичик эканлигини инобатга олиб, OnePlus 6T флагманини Android платформасидаги энг тезкор смартфонлардан эканлигини қайд этиш лозим. Бунинг устига, ушбу янги қурилма бошланғич нархи 549 долларлик эканлиги билан ҳам эътиборга лойиқ.

Турли русумлардаги Apple смартфонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан 4 289 000 сўмдан бошланувчи нархларда сотиб олиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Иккита SIM-картали ва оддий iPhone’ларни Terashop.uz’дан олинг (2018 йил 5 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.