Vivo iQOO флагмани: Snapdragon 855, Super HDR-дисплей ва 12 ГБ «оперативка»!

  •   DiMaX
  •  914
  •  20.02.2019 08:25

Vivo iQOO флагмани: Snapdragon 855, Super HDR-дисплей ва 12 ГБ «оперативка»!

Ўтган ҳафтада Vivo компанияси янги – iQOO бренди остида смартфонлар туркумини жорий этиши ҳақида хабар берганди. Энди эса уларнинг биринчи вакили хусусиятлари ҳақида айрим маълумотларни ошкор этди.

ЎҚИНГ: Мутлақо тирқишсиз ва тугмачасиз Vivo APEX 2019 смартфони илк «жонли» видеода!

Смартфонсоз Weibo ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида эълон қилган тизерга кўра, Vivo iQOO флагмани энг кучли Android-процессор – Qualcomm Snapdragon 855 базасида ишлайди. Қурилма «4D Shock» ўйин режимига ҳамда Super HDR технологиясини қўллаб-қувватловчи кучли экранга эга бўлади.

Бундан ташқари, Vivo iQOO аккумулятори 4000 мА/соатлик ток сиғимига бўлиб, 44 ваттлик тезкор қувватлаш технологияси билан таъминланган. Смартфон корпусида USB-C порти, NFC-чип ҳамда олтинчи авлод экран дактилоскопи бўлади.

Гарчи кутилаётган девайснинг ташқи кўриниши ҳозирча номаълум эса-да, 12 гигабайтлик тезкор ва 256 гигабайтлик ички хотира билан таъминланишини айтишмоқда. Шунингдек, Android 9 Pie тизимли Vivo iQOO яқин орада тақдим этилиб, 740 доллар атрофида бозорга чиқиши кутилаётир.

ЎҚИНГ: Redmi Note 7 кушандаси – атиги 120 долларлик Vivo U1 расман намойиш қилинди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!