Volkswagen ID.3 электромобили битта қувват билан 531 км йўл босди

  •   DiMaX
  •  597
  •  29.08.2020 10:02

Volkswagen ID.3 электромобили битта қувват билан 531 км йўл босди

Немислар электромобили – Volkswagen ID.3 хэтчбеги бир марта қувватлантириш орқали 531 км йўл босишга муваффақ бўлди. Бу кўрсаткич моделнинг расман эълон қилинган 420 км масофадан 111 км ортиқ. Бу ҳақда 28 август куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида олмон бренди маълум қилди, деб ёзади Xabar.uz.

ЎҚИНГ: Tesla’нинг кутилмаган кушандаси: Sony ўз электромобилини йўлга чиқарди (+видео)

Хетчбэк Германиянинг Цвиккау шаҳридан йўлга чиқиб, Швейцариянинг Шаффхаузен шаҳрида тўхтаган. Тахминан соатига 56 км тезлик билан ҳаракатланган автомобиль 9 соат йўл юрган.

Йўлнинг тахминан 44 фоизи автотрасса, қолган қисми эса қишлоқ кўчаларидан иборат бўлган.

Volkswagen ID.3 автомобили 204 от кучига эга электр мотор билан жиҳозланган. Хетчбэк турган жойидан 7,3 сонияда тезлигини соатига 100 км.гача ошириши мумкин. Максимал тезлиги 160 км/соатни ташкил этади.

ЎҚИНГ: Оддий фуқаро нега бирданига 27 дона Tesla электромобили сотиб олди?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!