Оддий фуқаро нега бирданига 27 дона Tesla электромобили сотиб олди?

  •   DiMaX
  •  5433
  •  03.07.2020 14:23

Оддий фуқаро нега бирданига 27 дона Tesla электромобили сотиб олди?

Германияда бир киши ўзининг эски «Форд» автомобили ўрнига янгисини сотиб олишга қарор қилди. Бу мамлакатда электромобил харид қилган фуқароларни давлатнинг ўзи бонуслар билан рағбатлантиради, шунинг учун у Tesla Model 3 электрокарини танлади.

ЎҚИНГ: Машиналар қўзғолони: Tesla электромобили «камикадзе»лик қилди!

Германиялик киши машинани онлайн усулда сотиб олишга қарор қилган, сайтда буюртмани расмийлаштириб, энг охирида «Тасдиқлаш» тугмачасини босган. Лекин сайт бунга жавобан реакция билдирмаган. Ким билади, айни шу дамда сайтда бирор ишкал бўлганми, сайтда буюртмани кўриб чиқиш жараёни чўзилиб кетганми ёки интернет тезлигида муаммо бўлганми...

Хулласи калом, харидор «Тасдиқлаш» тугмачаси ишламай қолди, деб ўйлаган ва яна босган. Кейин яна, ундан сўнг яна... Шу тариқа, то сайт жавоб бергунича у тугмачани босаверган. Жавоб келганида эса ҳайратдан оғзи очилиб қолган, чунки...

Tesla сайти ўз жавобида шундай ажойиб мижозга умумий қиймати 1,4 миллион еврога тенг бўлган 27 та Tesla автомобилини харид қилгани учун миннатдорчилик билдирган ҳамда уларнинг барчасини тез орада етказиб беришни ваъда қилган эди!

Ваҳимага тушган харидор дарҳол компаниянинг ўзига қўнғироқ қилган. Ва ниҳоят, ушбу ноқулай вазиятни тушунтирган ва 27 дона машина учун тўланган пулларни унинг ҳисобига қайтариб ўтказишган. Сўнг эса унга, энди эҳтиёт бўлиб, биттагина электрокарга буюртма расмийлаштиришни маслаҳат беришган.

ЎҚИНГ: Alibaba’да ҳатто флагман смартфонлардан ҳам арзон электромобил сотиляпти! (+«жонли» видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!