WhatsApp’да хабарларни турли форматларда ёзишни ўрганамиз

  •   DiMaX
  •  1858
  •  16.08.2018 16:38

WhatsApp’да хабарларни турли форматларда ёзишни ўрганамиз

Дунё бўйлаб бир ярим миллиарддан ошиқ аудиторияга эга бўлган WhatsApp мессенжери тобора такомиллаштириб борилмоқда. Жумладан, яқинда унга аудио- ҳамда видеоконференция функциялари ҳам жорий этилган.

ЎҚИНГ: WhatsApp’да гуруҳ тарзидаги қўнғироқ ва видеоқўнғироқ ишга тушди – улардан қандай фойдаланамиз?

Хўш, WhatsApp’да ўзингиз ёзаётган хабарни ёки унинг маълум бир қисмини турли (масалан, тўқранг, курсивли ва ҳоказо) форматларга солишни истайсизми? Бунинг йўли осон – ўша матннинг боши ва охирига тегишлича махсус белгиларни қўйсангиз бас.

Масалан, бирор матнни тўқранг қилиш учун унинг аввали ва охирига юлдузча (*) белгиси қўйилади:

Курсивли форматга келтириш учун эса матнни боши ва сўнгидан пастки чизиқча (_) билан белгилаш керак:

Ҳарфларнинг устидан (белидан) чизилган бўлиб чиқиши учун, матннинг икки томонидан тильда (~) белгисини қўясиз:

ЎҚИНГ: Диққат: ИИББ машъум виртуал ўйиндан огоҳлантиради – қурбонлар бор!

Матндаги ҳарфларнинг эни бир хил катталикда (бир хил кенгликда) бўлиши учун керакли матннинг олдига ва кейнига учтадан апостроф (`) қўйиш зарур:

Шунингдек, форматлашнинг юқорида кўрсатилган турларидан бир нечтасини бирваракайига қўлласа ҳам бўлади. Масалан, матнни тўқранг курсивли ҳарфда ёзиш учун, уни икки томонидан ҳам юлдузча, ҳам пастки чизиқча билан чегаралайсиз:

Ушбу усуллар WhatsApp’нинг барча иловаларида ҳам, WhatsApp Web интерфейсида ҳам ишлайди.

Дарвоқе, мазкур мессенжерни юклаб (ёки янгилаб ) олиш учун «яшил роботчали» девайслар соҳиблари мана бу, «тишланган олма»ли гаджетлар эгалари эса мана бу ҳаволалар орқали ўтишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Огоҳ бўлинг! WhatsApp’да яна бир хавфли заифлик аниқланди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!