WhatsApp’даги ёзишмаларингизни ўқий олишади, бундан ҳимояланиш йўлини ўрганиб қўйинг!

  •   DiMaX
  •  620
  •  21.02.2019 15:12

WhatsApp’даги ёзишмаларингизни ўқий олишади, бундан ҳимояланиш йўлини ўрганиб қўйинг!

Жорий йилнинг февраль ойи бошида WhatsApp мессенжери янгиланиб, биометрик маълумотлар орқали очиладиган бўлганди. Аммо айни шуниси ўзининг зарарига ишлаб, ҳимояда «тирқиш» пайдо бўлган.

ЎҚИНГ: WhatsApp’да узоқ кутилган янгиланиш: энди уни бармоқ изи ва юз сканерлари орқали ҳам қулфлай оласиз!

Маълум бўлишича, бармоқ изи ёки қиёфа сканери орқали қулфланган бўлса-да, WhatsApp’даги чатларни кўриш учун бир нечта оддий ҳаракатни амалга ошириш кифоя экан. Reddit фойдаланувчиларининг ёзишларича, бирор файлни, ҳужжатни ёки суратни WhatsApp орқали юбормоқчи бўлсангиз, бу мессенжерда FaceID ёки TouchID орқали шахсингизни тасдиқлаш талаб этилмас экан. У орқали жўнатишга уринишдан кейиноқ WhatsApp иловаси очилаверади.

Тўғри, ҳимоядаги ушбу «туйнук»дан фойдаланиш ва WhatsApp’даги ёзишмаларингизни кўриш учун ғараз ниятли шахслар дастлаб смартфонингизни қўлга киритиши керак бўлади. Лекин барибир шунақа бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмаслигини инобатга олиб, WhatsApp’ингизда бир лаҳзада блокланиш функциясини ёқиб қўйишингиз лозим.

Бунинг учун эса WhatsApp’нинг «Созламалар»идаги қуйидаги бўлимга кирасиз: «Настройки» – «Учетная запись» – «Конфиденциальность» – «Блокировка экрана». Мана шу ердаги мессенжернинг блокланиш опциясида «бир лаҳзада» («немедленно») бандини белгилаб қўясиз. Қарабсизки – смартфонингизни кимдир қўлга киритиб, унинг қулфини оча олса ҳам, у WhatsApp’даги ёзишмаларингизни кўра олмайди.

ЎҚИНГ: WhatsApp’дан фойдаланинг. Telegram, Facebook Messenger ва Google Allo’га ишонч йўқ!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!