Хэллоуин арафасида Sony «даҳшатли» PlayStation ўйинларига улкан чегирма эълон қилди

  •   DiMaX
  •  708
  •  19.10.2018 16:23

Хэллоуин арафасида Sony «даҳшатли» PlayStation ўйинларига улкан чегирма эълон қилди

Sony компанияси Хэллоуинга бағишлаб PlayStation Store дўконида катта арзонлашув эълон қилди. Шу муносабат билан Sony PlayStation 4 консоли учун юздан ошиқ ўйинларни 2 ноябрга қадар чегирмали нархларда олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Sony PlayStation 4 қачон ўйиндан чиқади?

Айтиш керакки, асосан «хэллоуинча» мавзудаги, яъни қўрқув аралашган ўйинлар арзон нархларда тақдим этилмоқда. Гарчи реклама постерида 60 фоиз кўрсатилган бўлса-да, аслида «даҳшатли» ўйинлар учун нақ 77 фоизгача борувчи чегирмалар белгиланган.

Масалан, «Alien: Isolation» ҳамда «Alien: Isolation – Коллекция» ўйинлари учун тегишлича 75 ва 77 фоиз чегирма билан таклиф этилаётир. Шунингдек, «Prey» ўйини 70%, «The Evil Within 2» – 62%, «XCOM 2 Collection» – 50%, «DOOM» – 64%, «Dark Souls III» – 60% ва «Fallout 4» ўйини – 60% чегирма билан сотилмоқда.

ЎҚИНГ: Red Dead Redemption 2 ўйинининг тақдимотини кутмасдан, уни юклаб олиш мумкин!