Xiaomi’нинг энг ромсиз смартфони – Mi Mix 3 тақдимот куни фош бўлди!

  •   DiMaX
  •  1623
  •  04.08.2018 15:38

Xiaomi’нинг энг ромсиз смартфони – Mi Mix 3 тақдимот куни фош бўлди!

«Хитойча Apple» ўзининг янги флагмани – Xiaomi Mi Mix 3 моделини шу йилнинг сентябрида намойиш этиши ҳақида гап-сўзлар юрарди. Шу пайтгача мазкур қурилманинг бир нечта «жонли» сурат ва видеолари ҳам тарқалган.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг энг ромсиз смартфони видеода: Vivo NEX инновацияларига эга!

Энди эса Xiaomi Mi Mix 3 слагманининг аниқ тақдимот санаси ҳам кўрсатилган илк маълумот пайдо бўлди. Бу – инсайдерлар маълумотларига асосланиб норасмий манбалар тарқатган реклама тасвиридир.

Гарчи ёзувлари хитойча бўлса-да, ўзингиз ҳам «9.15» рақамларидан пайқаганингиздек, бу ерда 15 сентябрга ишора қилинмоқда. Рекламада фақат экранининг пастки бир қисми кўрсатилган қурилманинг мутлақо ромсизлигидан эса унинг Mi Mix 3 эканини англаш қийин эмас.

Мазкур флагманнинг олд юзасини дисплей буткул қоплаганлиги боис, унинг селфи-камераси, худди Vivo Nex моделидаги сингари, корпуснинг юқори қирраси ичидан чиқадиган бўлади. Яқиндагина дастурчилар MIUI 10 график қобиғи кодлари орасидан Mi Mix 3 чизмаларини топишган ва унда ҳам бунинг исботи акс этган эди.

ЎҚИНГ: Mi Mix 3 янги «жонли» суратларда: сирли янги тугмача нима экан-а?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!