Xiaomi расман Redmi Note 6 смартфони анонсини берди, у «Бўйдоқлар куни» савдога чиқади!

  •   DiMaX
  •  2133
  •  03.11.2018 11:53

Xiaomi расман Redmi Note 6 смартфони анонсини берди, у «Бўйдоқлар куни» савдога чиқади!

«Бутунжаҳон шопинг куни»да – Хитойдаги «Бўйдоқлар куни» деб аталувчи 11 ноябрь санасида кўплаб интернет-дўконлар турли чегирмаларни йўлга қўйишади. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам ҳаққоний бўлавермайди...

ЎҚИНГ: AliExpress’даги сохта «чегирма»лар: онлайн савдода сизни қандай лақиллатишади?

Шунингдек, айрим ишлаб чиқарувчилар ҳам ушбу кундан унумли фойдаланиб қолишади. Масалан, ўтган йилги «Бўйдоқлар куни»да Xiaomi Mi6’нинг «енгил» талқини чиққан эди. Мазкур компания бу йил ҳам «Бутунжаҳон шопинг куни»дан унумли фойдаланиб қолмоқчи, демоқда Хитой нашрлари.

Хулласи калом, Xiaomi шу кунларда янги смартфон – Redmi Note 6 моделини тақдим этмоқчи. Бу ҳақда у расмий Weibo-аккаунти орқали эълон қилган:

Миш-мишларга қараганда, Redmi Note 6 савдосини компания айнан «Бўйдоқлар куни»да бошламоқчи.

ЎҚИНГ: Redmi Note 6 Pro – Xiaomi’нинг тўртта камерали, iPhone X дизайнли ажойиб смартфони!

Айтиш керакки, анонси берилаётган Redmi Note 6 моделининг тасвирларига қараб, унинг аввалроқ тақдим этилган, аммо тақдимотидан аввал сотувга ҳам чиқиб улгурган Redmi Note 6 Pro фаблетидан фарқини топиш қийин. Ким билади, бу айни ўша моделнинг Хитой учун чиқарилаётган ва шунчаки номидан «Pro» қисми олиб ташланган талқинидир. Яқин кунларда бу саволларга ойдинлик киритилса керак – улардан бехабар қолмаслик учун бизни кузатишда давом этинг.

Анонс қилинаётган смартфоннинг нархи ва Хитойдан ташқарига чиқиш-чиқмаслиги ҳам ҳозирча номаълум. Xiaomi Redmi Note 6 Pro смартфонига келсак, у айнан жаҳон бозорига мўлжалланган ва глобал прошивкага эга. Айни дамда Terashop.uz интернет-дўконимизда унинг тезкор хотираси 32 гигабайтлик талқинини 1 559 000 сўмга сотиб олиш, 64 гигабайтлигини эса 1 769 000 сўмга харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да арзонлашган Xiaomi смартфонлари нархлари (2018 йил 30 октябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.