Xiaomi учта янги Redmi Note 9 смартфонини тақдим қилди

Xiaomi учта янги Redmi Note 9 смартфонини тақдим қилди

Ҳозирга қадар Redmi Note 9 линейкаси моделлари Хитойнинг ўзида сотилмас эди, лекин энди улкан ўзгариш содир бўлди. Янги Redmi Note 9 Pro модели ўтган йилги Note 8 Pro билан бир хил нархга эга (240 доллар), бироқ техник таъминот борасида ўзгариш жуда катта. Ушбу смартфон нархи жуда арзон бўлса-да, хитойлик компания бундан ҳам ҳамёнбопроқ Redmi Note 9 5G ва Redmi Note 9 4G моделларини ҳам тақдим қилди. Улар мос равишда 200 ва 150 доллар нархга эга.

Redmi Note 9 Pro 5G ва Note 9 5G моделлари 1 декабрдан бошлаб Хитойда сотувга чиқади. Янги смартфонларга сал кейин алоҳида тўхталамиз. Келинг, олдин уларнинг ўтган йилги Note'лар билан фарқини таққослаб кўрамиз:

...

Redmi Note 9 Pro 5G
Redmi Note 9 Pro 5G смартфони X52 модемига эга Snapdragon 750Г чипсети билан жиҳозланган. Хотира тури UFS 2.2 бўлиб, Xiaomi'нинг айтишича, бу олдинги авлод UFS 2.1 хотирасидан икки марта тезроқ ишлайди.

...

Xiaomi Redmi Note 9 Pro 5G

Янги моделга 6.67 дюймли экран қўйилган бўлиб, резолюция 1080p+, янгиланиш частотаси эса 120Hz'га тенг. Смартфон экрани адаптив дисплей бўлиб, 30Hz'дан тортиб 120Hz'гача оралиқдаги жами олти хил частотада ишлайди. Сенсор сезгирлиги 240Hz'ни ташкил этади. Ҳимоя учун олд панель Gorilla Glass 5 шишаси билан қопланган.

Ушбу янги смартфоннинг асосий жиҳати унинг камерасидир. Асосий модул 1/1.52" ISOCELL HM2, Samsung'нинг учинчи 108МП камерасидир. Бу камера Galaxy S20 Ultra'даги HM1 сенсоридан кичикроқ бўлишига қарамай, «9 таси 1 да» пиксел биннинг технологиясини қўллаб-қувватлайди.

Самарали пиксел ҳажми 2.1µм га кўтарилган (HMX сенсорида 1.6µм эди). Бунга Dual Native ISO ва янгича тунги режимни қўшсак, смартфон сезиларли даража сифатли тасвирлар ҳосил қила олиши керак.

Орқа панелдаги тўртта камера қаторига 8МП ультракенг (120° кўриш маёнига эга), 2МП макро ва 2МП сатҳ камералари ҳам киради. Телефото камера мавжуд эмас, бироқ юқори резолюцияли асосий камера 3 карра оптик зум хусусиятига эга. Селфилар учун эса 16МП камера қўйилган.

Pro моделини қувват билан 4,820 мАс сиғимли аккумулятор таъминлаб туради. 33 Вт лик тезкор қувватлаш смартфонни 0% дан 100% га атиги 58 дақиқада олиб чиқади.

5G, Wi-Fi ва Bluetooth сигналлари яхши қабул қилинишини таъминлаш учун смартфон бўйлаб нақ 11 та антенна жойлаштириб чиқилган. 5G'дан ташқари, NFC ва инфрақизил бластер ҳам бор. Стерео карнайлар ва 3.5 мм лик аудио жек ҳам сизнинг хизматингизда.

Redmi Note 9 Pro 5G'нинг базавий 6/128ГБ талқини нархи 240 доллардан бошланади. Бунга қўшимча икки ГБ тезкор хотирага эга бўлиш учун эса яна 30 доллар сарфлаш кифоя. Тўлиқ хотира ҳажмли 8/256ГБ версия учун эса Xiaomi сиздан 300 доллар сўраяпти. Эътибор беринг, бу нархлар Хитой бозори учун кўрсатилган. Ушбу қурилмаларнинг глобал бозорда сотувга чиқиши номаълум.

Redmi Note 9 5G
Redmi Note 9 5G'нинг ишлашини MediaTek Dimensity 800U чипсети таъминлаб туради. Ушбу процессор Qualcomm'нинг Snapdragon 700 серияси чиплари билан рақобатлаша олишини исботлаган. Xiaomi реклама баннерида ёзишича, янги 800U чиписети Redmi Note 8'нинг чипидан кўра икки баравар тез ишлайди. Хотира типи — UFS 2.2, бу эса олдинги авлод моделиникидан 100% тезроқ.

Смартфон 6.53" LCD панель билан жиҳозланган. Экран резолюцияси 1080p+, янгиланиш частотаси эса стандарт. Тунги кўриш вақтида экран ёруғлиги 1 нитгача камайтирилиши мумкин. Бундан ташқари, смартфон экрани кам миқдорда кўк ранг чиқаришини тасдиқловчи TUV сертификати ҳам бор. Ҳимоя учун яна Gorilla Glass 5 шишасига мурожаат қилинган.

Асосий камера ўртача катталикдаги — 48МП резолюцияга эга (1/2", «4 таси 1 да» пиксел биннинг жараёнидан кейин 1.6µм пиксел). Шундай бўлса-да, камера 4K видео олиш имконига эга. Бироқ Pro моделида ҳам бўлгани каби фақат сониясига 30 та кадр олиш мумкин холос. 8МП ультракенг (118° кўриш майдони) камерага 2МП макро камера ҳамроҳлик қилади. Селфи камера 13МП фото ва 1080p видео ола олади.

Қурилмага нисбатан катта — 5,000 мАс сиғимли аккумулятор қўйилган. Заряд олиш тезлиги 18 Вт (лекин қадоқда 22.5 Вт лик қувватлагич бўлади).

Pro'да бўлгани каби, Note 9ъда ҳам 3.5 мм аудио жек ва стерео карнайлар бор. 360° дан сигнал қабул қилиш учун смартфон бўйлаб жами 7 та антенна ўрнатилган.

...

Xiaomi Redmi Note 9 5G

Redmi Note 9 5G смартфонининг базавий 6/128ГБ модели 200 доллар, 8/128ГБ талқини 230 доллар, максимал сиғимли 8/256ГБ версияси эса 260 доллар қийматга эга.

Redmi Note 9 4G
Ушбу моделга эга катта — 6,000 мАс аккумулятор қўйилган. Қурилма 200 граммдан сал камроқ тош босади. Смартфон қадоғи таркибида 18 Вт лик зарйдачик бўлади. Телефонни ўртача даражада ишлатсангиз, қувват икки ярим кундан кўпроққа етиши керак.

6.53" LCD панель 5G моделдаги билан бир хил. Резолюция — 1080p+, янгиланиш частотаси — 60Hz, сенсор сезгирлиги — 120Hz. Экранни бироз эскироқ бўлган Gorilla Glass 3 шишаси қоплаб туради.

Орқа панелда учта камера бор: 48МП асосий, 8МП ультракенг (120° кўриш майдони) ва 2МП сатҳ камералари. Бироқ видео ёзиш имкомияти [email protected] кадр/сек. билан чегараланган. Шунингдек, 8МП селфи камера айланасимон эмас, балки томчисимон тирқиш ичига жойланган.

Юқоридаги икки моделдаги каби бу смартфонда ҳам 3.5 мм аудио жек ва стерео карнайлар бор, лекин NFC йўқ.

...

Xiaomi Redmi Note 9 4G

Redmi Note 9 4G'нинг базавий 4/128ГБ версияси 150 доллар, 6/128ГБ талқини 170 доллар, максимал сиғимли 8/128ГБ варианти эса 200 доллар эвазига сизники бўлади. microSD карта учун слот бор, албатта.

ЎҚИНГ: Экрани ёқиқ ҳолдаги Xiaomi Mi 11 Pro’ни илк бор «жонли» кўрамиз!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!