Xiaomi яна битта янги бренд остида селфи-смартфонлар чиқаради

  •   DiMaX
  •  1034
  •  20.11.2018 16:16

Xiaomi яна битта янги бренд остида селфи-смартфонлар чиқаради

Хитойдаги Meitu компанияси ўзининг смартфон ишлаб чиқариш бизнесини Xiaomi корпорациясига сотишга қарор қилди. Унинг ўзи бу брендга шуҳрат келтирган асосий омил – фотосуратларни қайта ишлаш технологияларига  асосий урғу бермоқда.

ЎҚИНГ: Селфига «шайдо» аёллар учун махсус смартфон тақдим қилинди

Айтиш керакки, Meitu ўзининг илк смартфонини 2013 йили тақдим этган ва ўшандан буён 3,5 миллионта қурилма сотган. Лекин смартфонсозлик бизнеси унинг учун зиён келтирган ва 2018 йилга келиб, умумий зарари 173 миллион АҚШ долларига етган.

Хитойдан ташқарида Meitu компанияси 2017 йилга келибгина, унинг селфиларни қайта ишловчи иловаси App Store ва Play Market каталогларига жойланганидан сўнг шуҳрат қозонган.

ЎҚИНГ: Аёллар учун махсус тўплам: виртуал пардоз иловалари

Энди эса Meitu бренди остидаги смартфонларни лойиҳалаш, дастурий таъминотини тайёрлаш ва сотиш билан Xiaomi шуғулланади. Ўзаро келишувга кўра, «хитойча Apple» бу қурилмалар савдосидан тушадиган маблағнинг ўн фоизини Meitu’га тўлайди. Беш йилдан сўнг ёки сотувларнинг умумий ҳажми маълум бир нуқтага етгач, компаниялар бошқача шартлар асосида тўлашга ўтадилар.

Meitu брендли янги русумдаги смартфонларни Xiaomi қачондан тақдим этиши ҳозирча аниқ эмас. Лекин «хитойча Apple»нинг шу пайтгача дунё бозорига чиқарилган аксарият телефонларини 839 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларини Terashop.uz’дан олинг (2018 йил 20 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.