Xiaomi янги смартфонларини бошқа бренд остида чиқаради

  •   DiMaX
  •  2536
  •  28.06.2018 18:20

Xiaomi янги смартфонларини бошқа бренд остида чиқаради

Шу пайтгача «хитойча Apple» ўзининг «ақлли» телефонларини икки хил – Mi ҳамда Redmi савдо маркалари остида чиқариб келаётир. Бу икки туркумга мансуб моделлар техник хусусиятлари ва нархи билан бир-биридан фарқ қилади.

ЎҚИНГ: Келаси ҳафтадаёқ тақдим этиладиган Xiaomi Mi Max 3 нархи маълум бўлди

Манбалар берган маълумотларга қараганда, Xiaomi энди яна битта бренд учун савдо белгисини рўйхатдан ўтказаётир. Ушбу учинчи бренд POCOPHONE деб номланади ва бу туркумдаги илк смартфон аллақачон тақдимотга тайёр.

Маълум бўлишича, Xiaomi компанияси Европа Иттифоқида POCOPHONE савдо белгисини рўйхатдан ўтказиш учун ҳали май ойининг охиридаёқ ариза берган экан. Шунга қараганда, POCOPHONE туркумидаги смартфонлар Европада сотишга мўлжалланган бўлса керак.

PocoPhone бренди остидаги биринчи смартфон Тайвань Миллий алоқа комиссиясида (National Communications Commission, NCC) ушбу қурилма M1805E10A модел рақами остида рўйхатга олинган. NCC сайтидаги ҳужжатларга кўра, унинг ишлаб чиқарувчиси Xiaomi Communications Technology бўлиб, бренд сифатида эса Redmi ёки Mi эмас, балки POCOPHONE маркаси кўрсатилган.

Мазкур смартфоннинг модели ва техник хусусиятлари ҳозирча номаълум, фақат унинг FDD-LTE 3, 7 ва 8 тармоқларини, шунингдек GPS, ГЛОНАСС ҳамда BeiDou тизимларини қўллаб-қувватлаши аниқ.

Бу борадаги янгиликларни бирга кузатамиз, биздан узоқлашманг.

ЎҚИНГ: Xiaomi индингаёқ тақдим этадиган смартфонини «Келажакдан келган ҳадя» дея мақтамоқда (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!