Хитой барча тиллардаги Wikipedia’ни буткул блоклаб қўйди

  •   DiMaX
  •  244
  •  16.05.2019 12:30

Хитой барча тиллардаги Wikipedia’ни буткул блоклаб қўйди

«Осмон ости салтанати» ҳукумати интернет ва АКТ соҳасини жиддий назорат остига олмоқда. Яқиндагина у давлат сиёсатига мос келмайдиган ўйинларни тақиқлаган эди, лекин ундан ҳам қизиғи...

ЎҚИНГ: Хитой ижтимоий тармоқларда «Leica» сўзини тақиқлади – бунга ўта жиддий сиёсий сабаб бор! (+видео)

Шунингдек, Хитой ҳукумати интернетдаги очиқ энциклопедия – Wikipedia ресурсининг хитой тилли версиясига аввалроқ чеклов ўрнатган эди. Энди эса бу мамлакатда унинг барча тиллардаги талқинлари блоклаб қўйилди. Ушбу чеклов 1989 йили мамлакатнинг Тяньаньмэнь бош майдонида бўлиб ўтган норозилик намойишларининг 30 йиллиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Бу ҳақда Tor Project ташкилоти томонидан йўлга қўйилган Тармоққа аралашувларни очиқ кузатиш лойиҳаси вакиллари хабар беришган. Уларнинг айтишларича, Хитойда апрель ойининг охиридан бери Wikipedia’нинг барча тиллардаги версиялари ишламай қолган. Кеча – 15 май куни эса буни очиқ энциклопедияни бошқарувчи Wikimedia Foundation ҳам тасдиқлади.

Айтиш керакки, ушбу мамлакатда Wikipedia’даги айрим мақолалар, масалан – Тяньаньмэнь майдони воқеалари, далай-лама ёки Тибет ҳақидагилари аввалдан ҳам блокланган эди. Хитойда умуман ишламайдиган (улар орасида ҳатто Google, Facebook ва LinkedIn ҳам бор) сайтлардан ташқари, ҳукумат ҳар йили ўша воқеалар санаси (4 июнь) арафасида минглаб сайтларни вақтинча блоклаб туради.

ЎҚИНГ: Хитойлик хакерлар 9 йилдан бери Россия давлат идораларини кузатаётган экан!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!