Хитойликлар смартфонда Wi-Fi-интернетни тезлаштиришнинг зўр йўлини топишди!

  •   DiMaX
  •  1840
  •  18.07.2019 17:41

Хитойликлар смартфонда Wi-Fi-интернетни тезлаштиришнинг зўр йўлини топишди!

Vivo компанияси смартфонсозликка кўплаб инновацион технологиялар, жумладан, корпус ичидан чиқувчи камера ҳамда дисплейости тактилоскопик датчик кабиларни олиб кирган. У энди смартфонда интернетдан фойдаланишни янада тезкорроқ қилиш йўлини ҳам кашф этди.

ЎҚИНГ: Redmi, Huawei, OnePlus ва Vivo смартфонлари учун экраности бармоқ изи сканери ишлаб чиқараётган компания

Янги технология сабабли смартфон бир вақтнинг ўзида иккита Wi-Fi нуқтасига уланади. Бу эса интернетнинг тезкорлигини ва ўйинларда барқарорлигини янада оширишга хизмат қилади.

Vivo Dual Wi-Fi Acceleration деб номланувчи мазкур технология 2,4 ҳамда 5 гигагерцлик частоталарнинг синхрон ишлашини кўзда тутади. Ушбу функция компаниянинг илк 5G-смартфони – MWC Shanghai 2019 кўргазмасида намойиш этилган iQOO 5G моделида қўлланади. Унинг бошқа смартфонларга татбиқ этилиши хусусида ҳозирча бирор маълумот йўқ.

ЎҚИНГ: Смартфонни энди 13 дақиқадаёқ 100 фоизга қувватлаш мумкин бўлади! (+видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!