XXI асрнинг энг зўр ўйинларидан бирини 5 майгача олиб, бир умр бепул ўйнаш мумкин! (+видео)

  •   DiMaX
  •  2305
  •  29.04.2020 14:09

XXI асрнинг энг зўр ўйинларидан бирини 5 майгача олиб, бир умр бепул ўйнаш мумкин! (+видео)

Турли ўйин студиялари коронавирус пандемияси туфайли карантин шароитида кишилар уйларида қолишлари учун ўз маҳсулотларини бепул тарқатишмоқда. Масалан, Total War: Shogun 2 стратегик саргузашт ўйинни 1 майгача олсангиз, бир умр бепул ўйнайсиз!

ЎҚИНГ: 30 апрелгача For the King ўйинини бепул олиб улгуринг! (+видео)

Ubisoft компанияси ҳам оммабоп Assassin's Creed 2 ўйинини бутунлай бепул тарқатишга қарор қилди. Эслатиб ўтамиз, у The Guardian нашри тузган XXI асрнинг энг зўр элликта ўйини рейтингига кирган.

Уни олиш учун мана бу ҳавола орқали Ubisoft сайтида рўйхатдан ўтишингиз лозим. Фақат ёдда тутинг: ўйиннинг мазкур нашрида рус тили кўзда тутилмаган, инглизчада ўйнайсиз. Қуйида эса ўйиннинг русча таржимали трейлерини томоша қиламиз:

Assassin's Creed 2 ўйинининг бепул тарқатилиши 1 май куни, Тошкент вақти билан соат 15:00 да бошланиб, 5 май куни соат 22:00 гача давом этади. Демак, шунгача ўзингиз регистрациядан ўтиб, мазкур хабарни дўстларингизга ҳам улашиб қўйишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Энг оммабоп ўйин Google Play’га ҳам чиқди – энди бемалол олиб ўйнанг! (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!