Янги Honor флагмани Tesla билан ҳамкорликда чиқмоқда

  •   Saroy
  •  390
  •  19.10.2018 13:19

Янги Honor флагмани Tesla билан ҳамкорликда чиқмоқда

Twitter’нинг хитойча муқобили Weibo сайтида  яқинда чиқарилиши кутилаётган Honor Magic 2 смартфонининг ноодатий қути фотосурати пайдо бўлди.  У ҳозиргача расман тақдим этилмаганди. Уни шу соҳага ихтисослашган  SlashLeaks ресурси эълон қилди.

Қора  қутида Honor Magic 2 ва Tesla ёзувлари кўриниб турибди. Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, Huawei компанияси смартфоннинг махсус  версиясини  Tesla автомобил ишлаб чиқарувчи компания билан биргаликда чиқармоқда. Унинг оддий версиядан фарқли жиҳатлари ҳақида маълумот ҳозирча берилгани йўқ. Фақат шуни тахмин қилиш мумкинки, янги қурилманинг хотираси катта  ва унга жуда сифатли ишлов берилган.

ЎҚИНГ:Honor 8X: нарх борасида тоифадошларидан арзон

Эслатиб ўтамиз, Huawei август охирида бўлиб ўтган IFA 2018 кўргазмасида ҳам смартфон намойиш этган эди, аммо унинг тафсилотлари ошкор этилмаганди. Мазкур смартфон 2016 йил декабрда чиққан Honor Magic ўрнига келмоқда.  У тўлиқ ромсиз ва қирқмаси ҳам йўқ, дисплейи худди  iPhone X смартфонидагига ўхшайди. Камералар дисплейни сурганда очиладиган модулда жойлашган.

Аппаратнинг асосини қиммат HiSilicon Kirin 980 процессори ташкил этади. У анча замонавий сунъий интеллект билан таъминланган. Шунингдек, қучли қувватлантиргич қурилмасига ҳам эга. У тезкор қувват олишни таъминлайди.

Honor Magic 2 флагманининг тақдимоти Mate 20 ва Mate 20 флагман смартфонларининг анонсидан икки ҳафта ўтгач, яъни 31 октябрда бўлиб ўтади.

ЎҚИНГ:Huawei’нинг бетакрор ромсиз слайдери – Honor Magic 2 тақдимот куни маълум!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!